Lifehacker нашри жазирамада айни муддао бўлган яхна чой рецепти билан бўлишди.
Керакли маҳсулотлар:
- шакар — 200 грамм;
- сув — 2 литр;
- қора чой — 4 та пакет;
- апельсин шарбати — 250 мл;
- лимон шарбати — 80-90 мл;
- апельсин ёки лимон — 1 дона;
- муз, ялпиз.
- Идишга шакар ҳамда 250 мл сув қуйилади ва 5 дақиқа қайнатиб олинади.
- Сироп оловдан олиниб, чой ва тўғралган ялпиз қўшилади. Аралаштирилиб, 10 дақиқага қолдирилади.
- Сироп сузгич ёрдамида чой ва ялпиздан сузиб олинади.
- Сўнгра қолган совуқ сув ва цитрус шарбати билан аралаштирилади.
- Ичимлик муз ва мева бўлаклари билан безатилиб, дастурхонга тортилади.
Изоҳ (0)