Ушбу пишириқ бир вақтнинг ўзида иккита ширинликни ўзида мужассам этади: мазали шоколадли брауни ва хушбўй резавор мевадан тайёрланадиган чизкейк. Уни ўзингиз ёқтирган мевалар билан безатишингиз мумкин.
Ширинликнинг малинали қисми учун керакли масаллиқлар:
- қаймоқли пишлоқ — 225 г
- тухум — 1 дона
- шакар — 65 г + 1 чой қошиқ ванильин
- янги узилган ёки музлатилган малина — 120 г
- қора шоколад — 170 г
- сариёғ — 120 г
- шакар — 110 г
- тухум — 2 дона
- тухумнинг сариғи — 1 дона
- ванилин — 1 дона
- туз — 1 чой қошиқ
- ун — 70 г
- Пишлоқли кремни тухум, 65 г шакар ва ванилин билан кўпиртиринг. Малинани 1 ош қошиқ шакар билан аралаштиринг.
- Шоколадни майдалаб сариёғ қўшинг ва уларни микротўлқинли печда эритиб олинг.
- Шоколадни шакар билан аралаштиринг, хона ҳароратида совитиб олинг. Миксер билан кўпиртирганда навбатма-навбат тухум ва унинг сариғини қўшинг.
- Суюқлик ҳолатига келган маҳсулотларга ванилин, туз ва ун қўшинг, силлиқ бўлгунча аралаштиринг.
- Микротўлқинли печни 175 даражада қиздириб олинг. Тайёр бўлган суюқликни 25×25 см ўлчамли квадрат шаклида пергамент қоғозларга қуйинг.
- Шоколадли хамирни эса қолипга тўкинг, устига пишлоқли крем массасини қўйинг ва малинани териб чиқинг. Пирогни 25-30 дақиқа давомида пиширинг.
Мавзуга доир: