Мазкур тўйимли егулик таъми ва кўринишидан мини пиццаларга ўхшайди. Янада мазалироқ қилиш учун начинкасига помидор соуси, зайтун ва бошқа ингредиентларни қўшинг.
Маҳсулотлар:
- бақлажон — 1 дона
- моцарелла — 70 г
- дудланган колбаса — 50 г
- черри помидорлари — 5-6 дона
- Печни 175 даражага олдиндан қиздиринг. Печ патнисига пергамент қоғоз солинг.
- Бақлажонни қалин доира шаклида кесиб олинг, тузланг ва 10-15 дақиқага қолдиринг.
- Моцареллани майда қирғичдан ўтказинг. Колбаса бўлакларга, помидорни иккига бўлинг.
- Бақлажонни печ патнисига териб, ҳар бир бўлак устига колбаса ва яримта помидор қўйинг.
- Устидан пишлоқ сепинг, олдиндан қиздирилган печда 25 дақиқа давомида пиширинг.
Изоҳ (0)