Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида 4 июль куни АҚШ фуқаролари Маршалл Майер ва Эбру Саннинг никоҳ маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, жуфтлик бундан бир неча йил аввал, 4 июль куни Брайтон-Бичдаги Nargis Cafe ресторанига таклиф қилади. Суҳбат чоғида уларнинг иккиси ҳам ўзбек миллий таомларини севиб истеъмол қилиши маълум бўлади. Шундан сўнг, жуфтлик ҳаётидаги муҳим кунни айнан шу сана ва Самарқандда нишонлашга қарор қилади.
Маршалл бир неча йил олдин ҳам Самарқандда бўлган шаҳар тарихи ва меъморчилигига ошиқ бўлган. Шу сабаб ҳам жуфтлик Регистонни танлаган.
Хабарда таъкидланишича, уларнинг никоҳи Самарқанд шаҳар никоҳ уйи томонидан тантанали қайд этилган. Бундай имконият ФҲДЁ соҳасида амалга оширилаётган ишлар, хусусан, хизмат кўрсатиш тизимининг соддалаштирилгани, шунингдек, экстерриториал тамойили, композит хизматлар, ФҲДЁ архив ҳужжатларининг рақамлашуви жорий этилгани натижасидир.
Изоҳ (0)