Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятида профилактика инспектори пора сифатида балиқ олаётгани айтилган хабар тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, вазият ИИБ томонидан назоратга олинган. Ходимларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.
«Текширув якунига кўра ҳолатга ойдинлик киритилиб, прокуратура органларига тақдим қилинишини маълум қиламиз», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)