Ижтимоий тармоқларда Нукусдаги воқеаларни ёритишда хорижий журналистларга тўсқинлик қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Олий Мажлис депутати Бобур Бекмуродов ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, бу каби хабарлар, айниқса, халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари вакиллари ўртасида тарқалган. Жумладан, таниқли журналист Жоанна Лиллис воқеаларни ёрита олмаётгани, техникалари олиб қўйилгани ҳақида хабарлар берилган.
«Бу хабарлар фейк.
Мен жойдаги комендатура вакиллари, шунингдек, Жоанна Лиллис хоним билан боғландим. У ҳеч қандай муаммо йўқлигини, фаолият олиб бораётганини билдирди. Ўзбекистон очиқлик ва ҳуқуқийлик принципларига содиқ мамлакат сифатида шаклланмоқда, ва бу қувонарли», — дея ёзган Бекмуродов.
Изоҳ (0)