«Дарё» интернет-нашрида 5 июль куни Чирчиқ дарёсига канализация қувуридан оқава сувлар чиқарилаётгани айтилган хабар эълон қилинди. «Ўзсувтаъминот» АЖ хабарга расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Тошкент сув таъминоти МЧЖ Бўстонлиқ туман бўлими мутасаддилари зудлик билан жойига чиқиб, вазиятни ўрганган. Натижада ушбу қувур канализация қувури эмаслиги, суғоришдан ортиб қолган ариқ сувлари чиқарилаётгани аниқланган.
«Шу ўринда оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ижтимоий тармоқ фаолларидан текширилмаган ёки ёлғон хабарларни тарқатмасликларини сўраб қоламиз», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)