SAP компанияси Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очмоқчи, дея хабар берди IT-Park.
Компаниянинг Марказий ва Шарқий Европа бўйича бошқарувчи директори Том Киндерманснинг сўзларига кўра, SAP мамлакатда юридик шахс ташкил этиш ниятида.
Бу Ўзбекистонда IT-соҳасининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатиши, йирик технологик компанияларнинг бозорга кириши учун тўлқинли эффект яратиши кутилмоқда.
SAP 180 мамлакатда 440 000 дан ортиқ мижоз билан корпоратив иловалар бозорида етакчилардан бири ҳисобланади. Компания 2007 йилдан буён Ўзбекистонга ўз технологияларини етказиб бермоқда.
Аввалроқ Ўзбекистонда янги чет эл IT компаниялар сони 3 баробарга ошгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)