Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги «Зумрад сервис»нинг бино ва иншоотлари кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот аукционга Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан қўйилган.
Ер участкасининг умумий майдони — 7,04 гектар. Бинонинг майдони — 2 832 квадрат метр. Биноларда сув ва электр таъминоти мавжуд, газ ва канализация эса йўқ.
Аукционга қўйилган бино ва иншоотларнинг бошланғич баҳоси — 32,5 млрд сўм. Аризалар 1 август 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ Тошкентдаги 80 хонали офис биноси 25,6 млрд сўмга аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)