Тошкент шаҳри, Миробод туманидаги «Автогазтаъминот»нинг «Кор-UNG Investment» қўшма корхонасидаги улушининг яхлит қисми кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Ер участкасининг умумий майдони — 4,4 гектар. Қурилиш майдони — 3 919 квадрат метр. Фаолият тури — ихтисослашган дўконларда мотор ёқилғиси чакана савдоси.
Лот изоҳида ёзилишича, жамият таркибидан тўртта автомобилларга сиқилган газ тўлдириш компрессор шохобчалари мавжуд.
- Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри А-380 йўлида;
- Самарқанд вилояти Иштихон тумани, «Барлос» МФЙ, Ҳасан-Ҳусан қишлоғида;
- Фарғона вилояти Фурқат тумани Қўқонбой қишлоғида;
- Хоразм вилояти Янгиариқ тумани Қармиш қишлоғида жойлашган.
Аукционга қўйилган корхона бир қисмининг бошланғич баҳоси — 22,8 млрд сўм. Аризалар 4 июль 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ Фарғонадаги кўп қаватли гипермаркет 23,2 млрд сўмга аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)