Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда 25 июнь куни 139 кишида коронавирус қайд этилиб, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 240 345 нафарга етди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Фото: ССВ матбуот хизмати

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 1 нафари Андижон вилоятида,
  • 5 нафари Бухоро вилоятида,
  • 6 нафари Жиззах вилоятида,
  • 17 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 4 нафари Навоий вилоятида,
  • 4 нафари Наманган вилоятида,
  • 3 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 10 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 11 нафари Фарғона вилоятида,
  • 4 нафари Хоразм вилоятида,
  • 13 нафари Тошкент вилоятида,
  • 56 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
  • Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
  • Фарғона вилоятида 1 нафар,
  • Тошкент вилоятида 6 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 15 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237882 (+25) нафарга етган.
Соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 23 июнь куни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев Ўзбекистонда коронавирус омикрон штаммининг энг юқумли деб айтилаётган Stealth-Omicron BA.2 варианти аниқланганини маълум қилганди.

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати бир неча кундан буён ортмоқда. Хусусан,  24 июнда — 119 кишида, 22 июнда — 98 кишида, 19 июнда — 93 кишида, 18 июнда 108 кишида, 17 июнда 90 кишида, 16 июнда 59 кишида касаллик қайд этилган.

Нурмат Отабековнинг сўзларига кўра, мамлакатда асосан 20-29 ёшдаги фуқаролар орасида касалланиш ҳолати кузатилмоқда. Бу ёш тоифасидаги беморлар умумий рўйхатга олинганларнинг чорак қисмини ташкил этади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?