Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

2022 йилнинг январь—май ойларида Ўзбекистонга қиймати 49 миллион долларга тенг бўлган 158,4 минг тонна буғдой уни импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Маълум қилинишича, буғдой уни импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 19,8 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг январь май ойларида Ўзбекистон буғдой унини энг кўп импорт қилган давлатлар:

  • Қозоғистон – 153,4 минг тонна;
  • Россия – 4,9 минг тонна;
  • АҚШ – 50 тонна;
  • Италия – 27 тонна;
  • Ҳиндистон – 2 тонна;
  • Франция – 1,8 тонна.
Аввалроқ 2022—2023 йилларда Ўзбекистонда ички буғдой истеъмоли ҳажми 8,5 миллион тоннага етиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди. Бу аввалги мавсумга нисбатан деярли 1 фоиз юқори ва Марказий Осиёда буғдойнинг асосий истеъмолчилари орасида энг катта кўрсаткичдир.

Изоҳ
Асосий янгиликлар