Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Европарламент депутатларининг катта қисми Европа Комиссиясининг атом ва табиий газни Европа Иттифоқининг қўллаб-қувватлаш сиёсатига киритилган «барқарор энергия манбалари» деб таснифлаш таклифига қарши чиқди.

Фото: РИА

Фото: РИА

«Бизга ўтмишдаги энергияни эмас, қайта тикланадиган энергияни кенгайтириш учун катта сармоя керак. «Яшил» битим атроф-муҳит ва иқлимга зарар етказувчи, бошқариб бўлмайдиган хавфларни келтириб чиқарадиган энергияни молиялаштириш учун ишлатилмаслиги керак», деди Европа парламентининг иккита тегишли қўмитаси аъзоси ва таксономия(Европа Иттифоқининг «яшил» курси доирасида энергия манбаларини таснифлаш тизимлари)ни тартибга солиш бўйича маърузачи Бас Эйкҳаут.

У атроф-муҳит (ENVI), иқтисодий ва валюта масалалари (ESON) қўмиталаридаги сешанба кунги овоз бериш натижаларини шарҳлади. «Биз иқлим ва инсон қадри инқирози ҳамда Украинадаги урушга дуч келмоқдамиз. Бу Европа Иттифоқи зудлик билан Россиянинг уран ва газидан мустақил бўлиши кераклигини англатади», — дейди Эйкҳаут.

Унинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи иқлим ўзгаришига қарши курашда етакчи рол ўйнаш ва нейтрал иқлим иқтисодиётга сармоя киритиш учун «олтин стандарт»ни ўрнатиш имкониятига эга.

Еврокомиссиясининг таклифига қарши қўмиталар томонидан қабул қилинган резолюция Европарламентнинг июль ойидаги ялпи мажлисида овозга қўйилиши кутилмоқда. «Яшиллар» депутатларни «ваколатли актни» рад этишга чақирмоқда. Бунинг учун 705 депутатдан 353 нафари қарши овоз бериши керак.

Изоҳ
Асосий янгиликлар