Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқларда Ховос туманида «Қалқон» МЧЖ ходимларининг қонунга хилоф хатти-ҳаракатлари тасвирланган видеолар тарқалди. Сирдарё вилояти ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда «Қалқон» МЧЖ ходимлари фоҳишахонага бостириб кириб, у ердаги эркакларни калтаклагани тасвирланган видео тарқалди. Кадрда ИИБ ходимини ҳам кўриш мумкин. Маълум қилинишича, кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган «Қалқон» МЧЖ ходимларининг қонунга хилоф хатти-ҳаракатлари юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Сирдарё вилояти Ховос туман адлия органлари томонидан рўйхатга олинган «Қалқон 777» масъулияти чекланган жамияти шартнома асосида тадбиркорлик субъектлари бино ва иншоотларини қўриқлаш вазифасини бажариб, жамоат тартибини сақлашга оид масалаларни бажариш ваколати йўқ.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар