Насрулла Бабаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан қурилиш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди, деб хабар беради Telegram’даги «Нигоҳ» канали.
Насрулла Бабаев 2021 йилнинг мартида президентнинг тегишли қарорига асосан қурилиш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Бундан аввал Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Котибиятига янги раҳбар, туризм ва маданий мерос вазирига уч нафар ўринбосар, Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири тайинлангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)