Грециянинг Родос шаҳрида шахматнинг рапид ва блиц йўналиши бўйича FIDE 2022 йилги ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
Унда ўзбекистонлик Умида Омонова рапид йўналишида олтин медални қўлга киритиб, блиц йўналишида ҳам 9 та имкониятдан 8,5 балл тўплаб, биринчи ўринни эгаллади.
Блиц йўналиши бўйича Ҳумоюн Бекмуродов 9 та имкониятдан 7 балл жамғарган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб, ўзининг «Open 12» гуруҳининг ҳар икки йўналиш, яъни рапид ва блиц баҳсларида кумуш медал соҳибига айланди.
Блиц йўналишида яна бир ўзбекистонлик шахматчи Олмос Раҳматуллаев «Open 16» гуруҳида 4-ўринни эгаллади.
Маълумот учун, 2021 йилнинг декабрида Нодирбек Абдусатторов рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпионига айланганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)