«Ливерпуль» ҳужумчиси Садио Мане Чемпионлар Лигаси ярим финал жавоб баҳси доирасида «Вильярреал»га қарши кечган ўйинда (3:2) ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Садио ЕЧЛ плей-офф босқичидаги голлари сонини 15 тага етказди ва Англия клублари футболчилари орасида рекордни такрорлади. «Челси»нинг собиқ футболчиси Фрэнк Лэмпард ҳам Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида 15 та гол урган эди.
Шунингдек, Мане африкалик футболчилар орасида Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида гол уриш бўйича Дидье Дрогбанинг рекордини янгилади. Ивуарлик ҳужумчи ҳисобида 14 та гол мавжуд эди, Садио эса голлари сонини 15 тага етказди ва бу борада етакчига айланди.
Эслатиб ўтамиз, Дрогба «Челси», «Галатасарой» ва «Марсель» сафида ЕЧЛ мусобақасида иштирок этган.
Чемпионлар Лигаси финали 28 май куни «Стад де Франц» стадионида бўлиб ўтади. Юрген Клопп шогирдларига «Реал»—«Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолиби рақиб бўлади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)