Ўзбекистонда 1 апрель ҳолатига кўра, 1 километр квадрат ер майдонига ўртача 78,9 нафар доимий аҳоли сони тўғри келади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 1,6 кишига ортган (2021 йил 1 апрель ҳолатига 1 кв/км га 77,3 киши).
Республиканинг доимий аҳолиси 35 миллион 433 минг 772 кишини ташкил этмоқда. Шундан:
- шаҳар жойларда – 18 миллион 22,1 минг киши;
- қишлоқ жойларда – 17 миллион 411,7 минг киши.
Изоҳ (0)