• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ядровий қуролли Қозоғистонга мурожаат, Бухоро амирининг Ўзбекистондан сургун қилинган оқсоқоли, Покистондаги ҳарбий асирларни Тошкентга қайтариш масаласи. Ўзбек матбуоти 23 апрелда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир энг яхши устозлигича қолаверади.

    Ҳам Ўзбекистоннинг, ҳам жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Бундан ўн йиллар аввал айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — буларнинг барини «Кун матбуоти тарихи» рукни орқали кузатиб бориш мумкин.

    Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

    90 йил аввал. 23 апрель, шанба

    «Қизил Ўзбекистон»нинг бугунги бош мақоласи — «Правда» газетасида босилган «Пахта экишга зарбдор суръат ва сифат» сарлавҳали материал таржимасидир. Москва газетаси Ўрта Осиё республикаларида ер ҳайдаш ва чигит экиш кампанияси суст, режадан ортда қолган ҳолда олиб борилаётганини танқид қилган. Хусусан, бундай муҳим паллада ерларни ҳайдаш учун нафақат трактор каби «Оврўпа техникалари»дан, балки анъанавий омоч, от ва эшакдан ҳам фойдаланиш зарурлигини уқтирган.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 23 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 23 апрель сонидан лавҳа

    «Масалан, Тожикистонда экинга тайёрланиш вақтида Оврўпа асбобларини киргизиш йўлида оммавий иш бутунлай олиб борилмади. Натижада сўқа омборларда ва омоч далаларда бўлди. Ҳозир ҳайдов қизиган чоғда ‘Омочга қарши курашга’ деган қуруқ шиор майдонга отилмоқда. ‘Коммунист Тожикистон’ газетаси шундай сарлавҳа остида бош мақола ёзиб, омочнинг ишлатилишига қарши чиқади. Омочнинг ҳар ҳолда ҳайдов ишида катта рол ўйнай тургани тўғрисида бир сўз ҳам йўқ. Шу сабабли, бир томондан, Оврўпа деҳқончилик асбобларини киргизиш учун, иккинчидан, ‘омочга қарши курашувга!’ шиори сингари бутун запасларнинг пахта майдонида ғалаба қилиш учун сафарбарлик қилинишини қийинлашдира турган ‘сўл’ қингғайишларга қарши курашув керак», — дейилади мақолада.

    1930 йиллардаги совет газеталарига хос тарзда, «Қизил Ўзбекистон»нинг бу сони ҳам танқидий чиқишлар ҳамда «совет давлати душманлари»ни фош этишга бағишланган хабар ва материалларга тўла. «Хонобод селпосини қузғун босди» сарлавҳали хабарда Қурама районидаги «селпо бағридан жой олган Ҳайдаров, Сулаймонқулов, Эшонқуловлар» қузғунларга ўхшатилади, деҳқонлар учун ажратилган маҳсулотлар уларнинг қўлидан нарига ўтмаётгани қораланади.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 23 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 23 апрель сонидан лавҳа

    «Буларнинг уйларига бориб қолсангиз, тоза саноат молларига кўзингиз тушиб, эсингиздан кетасиз. Бу аҳвол кечирилмасликдир. Ҳайдаров, Эшонқуловлар Янгиобод қишлоқларидаги машҳур бойларнинг арзандаси бўлишига қарамасдан, булар кимларнинг ёрдами билан энг муҳим идораларга жойланиб олганлар... Умуман айтганда, Хонобод селпосидаги бир қатор ачинарли аҳволлар, йўқотилиши билан селпо бошидаги қузғунларга тездан чора кўрилиши лозим», — дейилади исми ошкор этилмаган муаллифнинг хабарида.

    «Кўз бўявчилар сургунга» сарлавҳали хабар Бухоронинг Лоша қишлоғида 2-колхоз раиси Мадали Чориев ва саркотиб Жума Қурбонов устидан ўтказилган очиқ суд мажлиси ҳақида. Уларнинг айби — «ер ҳайдаш 100 фоиз тамом бўлди», деб ёлғон маълумот бергани. Судда уларнинг бошқа қилмишлари ҳам санаб ўтилган. Масалан, «Чориев... муштумзор, илгарида Бухоро амирининг оқсоқоли бўлиб келган. 10 йил бўйи батрак кучидан фойдаланиб, иш ҳақи тўламаган Чориев Муҳамедов деган батракнинг хотинини тортиб олиб, батракнинг ўзини ўлдирган... Чориев айбларининг ҳаммасини суд олдида камбағаллар очиб бердилар... 154-участка халқ судининг сайёр сессияси Чориевни 3 йил қамоққа ва ундан кейин 2 йил муддат билан Ўзбекистондан сургунга ҳукм қилди» (Чориев, афтидан, фақат ёлғони учун жазоланган — «қотил» дейилган одам фақат сургун билан қутулмас? Эҳтимол, қотиллик ҳақидаги айблов туҳматдир).

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 23 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 23 апрель сонидан лавҳа

    Газетада Ўзбекистон пойтахти учун муҳим эълон берилган. Унда Тошкентда 20-апрпелдан 20 майга қадар уй-жойлар рўйхатдан ўтказилиши айтилади. Таъкидланишича, «рўйхат натижасида олинган бутун маълумотлар, жумладан, халқнинг айрим группаларини уй-жой майдони билан таъминлаш масаласи Тошкент шаҳрининг уй-жой қурилиши бўйича беш йиллик планини тузиш учун асос бўлиб, водопровод ва канализация қурилиши (уларни уйларга қўшув) бобидаги вазифаларни енгиллатажак».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 23 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 23 апрель сонидан лавҳа

    Эътиборга молик яна бир эълон (афиша) бор, унинг «Биринчи товушли кинонинг очилиши» деган чорлови янада қизиқ (таъкидлаш жоиз, «Олтин тоғлар» — совет кинематографиясидаги овозли биринчи бадиий фильми ҳисобланмайди):

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 23 апрель сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 23 апрель сонидан лавҳа

    60 йил аввал. 23 апрель, душанба

    «Қизил Ўзбекистон» ва «Ёш ленинчи» каби марказий газеталар 1962 йил 23 апрель, душанба куни чоп этилмаган.

    30 йил аввал. 23 апрель, пайшанба

    «Халқ сўзи» газетаси хабарига кўра, Олий Кенгашнинг Миллатлараро муносабатлар, тил ва маданият қўмитасининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистоннинг янги герби ва мадҳиясига доир масалалар муҳокама қилинган: «Қўмита раиси муовини Зинин Ўзбекистоннинг янги давлат тамғаси лойиҳаси бўйича фуқаролар фикрини ўрганиш натижалари ҳақида маълумот берди... Мактуб ёзганларнинг 91 фоизи янги давлат тамғасидаги мусамман (саккиз қиррали юлдуз) ичидаги ой ва юлдуз тасвирини қолдириш фикрини билдирган, 8 фоизи эса мусамман юлдуз ва ой тасвирисиз берилиши тарафдорларидир». Таъкидланишича, қўмита йиғилишида «давлат тамғасининг биринчи нусхаси бир овоздан маъқулланди,.. янги мадҳиянинг мусиқасини тайёрлаш бўйича танловни эса давом эттириш тавсия қилинди».

    Мавзуга доир:Ўзбекистон гимни «Серқуёш» деб бошланмаслиги ҳам мумкин эди. «Доҳиёна мусиқа»нинг яратилиш тарихи ва рақобатчи мадҳиялар ҳақида

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 23 апрель сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 23 апрель сонидан лавҳа

    Ўзбекистон нафақат герби ва мадҳиясини, балки алифбосини ҳам алмаштириш остонасида (аксига олиб, бу жараён орадан 30 йил ўтиб ҳам тўлиқ якунланмайди). Ёзув масаласидаги муҳокамалар қизигандан қизиган — мустақил Ўзбекистоннинг мустақил ҳарфлари қайси алифбога асосланиши керак: лотинми ё араб? (кирилл қолаверсин, деган гап йўқ). Бир гуруҳ фаоллар лотин дейди. Бошқа бир гуруҳ эса араб имлосига қайтиш керак, «ахир бу Давлат тили тўғрисидаги қонунда ҳам кўзда тутилганди-ку», деб қарши фикр билдиради.

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 23 апрель сонидан лавҳа

    «Халқ сўзи» газетасининг 1992 йил 23 апрель сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасида Олий Кенгашнинг Халқаро масалалар бўйича қўмитаси раиси, халқ депутати, академик Пўлат Ҳабибуллаев билан интервью берилган. Суҳбат асосан хориждаги ўзбек ватандошлар билан муносабатлар, шунингдек, турли сабабларга кўра чет элларда қолиб кетган ватандошларни Ўзбекистонга қайтариш йўлида олиб борилаётган ишлар ҳақида. Суҳбатнинг эътиборга лойиқ биринчи жиҳати — қўшфуқаролик масаласига доир (ушбу суҳбат арафасида «турли йилларда ўз Ватанини тарк этган ватандошларимиз афв этилиб, уларга Ватанларига келиш учун кенг йўл очиб берувчи» Олий Кенгаш қарори қабул қилинган, «улар хоҳлаган пайтда пайтларида киндик қонлари тўкилган она юртларига келиш ҳуқуқига эга бўлишган»).

    Мухбирнинг: «Ҳуқуқларидан фойдаланишлари билан бирга улар фуқароликни ҳам қабул қилсалар керак. Яъни, Ўзбекистон фуқароси бўлишлари ҳам мумкин, тўғрими?», деган саволига, академик Ҳабибуллаев шундай жавоб берган: «Албатта. Яна бир томони шундаки, улар хорижий мамлакатларнинг қайси бирида фуқароликни қабул қилган бўлсалар, у сақланиб қолади. Келиб бизда иккинчи фуқароликни олишлари мумкин». Ҳозир, албатта, бундай эмас — амалдаги қонунчиликка мувофиқ, шахс, жумладан, «ихтиёрий равишда чет давлатнинг фуқаролигини олган бўлса», бу унинг Ўзбекистон фуқаролигини йўқотиши учун асос бўлади.

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 23 апрель сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 23 апрель сонидан лавҳа

    Суҳбатнинг иккинчи қисми асосан 1979—1989 йиллардаги Афғон уруши даврида асир олинган ёки бедарак йўқолган ўзбекистонлик ҳарбий хизматчиларни (уларнинг сони ҳам кам бўлмаган ва улар, бошқа сафдошлари билан бирга, сақлаш жойларида исёнлар ҳам кўтаришган) Ватанга қайтариш масалаларига қаратилган:

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 23 апрель сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 23 апрель сонидан лавҳа

    Афғонистоннинг ўзида эса вазият ҳамон тушунарсиз, президент Нажибулло мамлакатдан қочганми ё Кобулда яширинганми, бу ҳақда 1992 йил 23 апрелида ҳам аниқ маълумот йўқ. Айни вақтда, «Покистон билан Эрондан олинган хабарларга қараганда, шу мамлакатларнинг сиёсий раҳбарияти Нажибулло тузуми ағдариб ташланиб, Афғонистонда ислом ҳукумати тузилишини қўллаб-қувватламоқда» (бу мақсадлар кейинчалик ҳам кучда қолган бўлса, орадан салкам 30 йил ўтиб, улар рўёбга чиқибди).

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 23 апрель сонидан лавҳа

    «Ўзбекистон овози» газетасининг 1992 йил 23 апрель сонидан лавҳа

    Хориждан яна бир қизиқ хабар: «НАТО раҳбарияти Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги республикаларини ядро қурол-яроғларини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномага қўшилишга даъват этди. Бу, биринчи навбатда, Украина, Беларусь ва Қозоғистон раҳбарларига қаратилганлиги аниқ. Чунки Ҳамдўстликнинг худди шу республикаларидагина ҳозир ядро қурол-яроғлари мавжуддир». Маълумот учун, бу уч республика, хусусан, Қозоғистон 1992 йили Лиссабон протоколига қўшилган ва 1994—1996 йиллар давомида барча ядровий қурол-яроғларини Россияга топширган.

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 23 апрель сонидан лавҳа

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 23 апрель сонидан лавҳа

    Мавзуга доир:

    • Лениннинг туғилган куни, Ленин ҳақида шеърлар, «Ленин сизга мушайт қилаяптими?». Ўзбек матбуоти 22 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    • Мираброр Усмоновнинг раддияси, Мирзиёевнинг 1992 йилги Туркия сафари, «ишламаган тишламайди» тамойилини олға сурган Хрушчёв. Ўзбек матбуоти 21 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    • Оқдарёни мусобақага чақирган Қорадарё, яна бир бор фош қилинган Америка разведкаси, ҳотамтой «Анвар-банк». Ўзбек матбуоти 20 апрелда нималар ҳақида ёзган?
    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

    23.04.2022, 07:30   Изоҳ (0)   64450
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британиялик аёл эрига гиёҳванд моддалар сотиб олиш учун иш жойидан 260 минг доллар ўғирлади

    Дунё | 19 июн, 23:55

    “ChatGPT’дан фойдаланиш инсоннинг ақлий қобилиятларини пасайтиради” — тадқиқот

    Дунё | 19 июн, 23:45

    “АҚШ ва Эрон Исроил ҳужумлари бошланганидан сўнг бевосита музокаралар олиб борган” — ОАВ

    Дунё | 19 июн, 23:35

    CBS: Трамп Фордодаги уран бойитиш марказига зарба бериши мумкин 

    Дунё | 19 июн, 23:25

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ал-Аҳли”ни мағлуб этди

    Спорт | 19 июн, 23:15

    Адолат қарор топди: қашқадарёлик фермернинг банк сотиб юборган ҳайдов трактори қайтариб бериладиган бўлди

    Ўзбекистон | 19 июн, 23:15

    “Дарё” дайжести: 19 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 19 июн, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.