Тошкент вилояти Оҳангарон туманида фуқарони ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Оҳангарон туман бўлим томонидан ДХХнинг Оҳангарон шаҳар бўлими билан тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро Ж.К. ва Ф.З. фуқаро М.нинг ишончига кириб, уни танишлари орқали 3 минг доллар эвазига «Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати» АЖга ишга киритиб қўйишни ваъда қилгани аниқланган. Улар келишилган пулдан 1,5 минг долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир:
- Андижонда фермер хўжалигига трансформатор ўрнатиб бериш учун 40 млн сўм олган фуқаро ва инспекция ходимлари ушланди
- Сурхондарёда 2 минг долларга чегара қўшинлари ҳарбий қисмига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди
- Жиззахда ўқитувчиларни пул эвазига аттестациядан ўтказиб бермоқчи бўлган марказ ходими қўлга тушди
Изоҳ (0)