Тошкент шаҳрида автомашина бошқарувини вояга етмаган ўғлига берган отага нисбатан чора кўрилди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, Lacetti автомашинасини ишончнома орқали бошқарадиган фуқаро Р.Р. (49 ёшли) рулни вояга етмаган ўғлига (16 ёшли) бергани аниқланган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан фуқаро Р.Р.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси 2-қисми билан (транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсга транспорт воситаларини бошқаришнинг топширилиши) баённома расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдонига жойлаштирилган.
Ушбу қоидабузарликни содир этган шахс БҲМнинг 5 баравари миқдорида жаримага тортилади.
Шунингдек, 16 ёшли фуқаро томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳақидаги маълумотлар туман ҳокимлиги ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияга етказилган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)