• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Навальний суд орқали ўзини экстремист ва террорчилар рўйхатидан чиқаришни талаб қилди

    Владимир вилоятининг Покров шаҳридаги колонияда жазо ўтаётган россиялик мухолифатчи Алексей Навальний Москванинг Мешчанский судига «Росфинмониторинг» устидан даъво аризасини киритди. Ариза суд томонидан 21 апрель куни рўйхатга олинган.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    «Интерфакс»нинг Навальний адвокатларига таяниб ёзишича, даъво сиёсатчини «Росфинмониторинг» юритадиган экстремист ва террорчилар рўйхатига киритилгани билан боғлиқ.

    Навальний ушбу реестрга 2022 йилнинг январида киритилганди. Унинг шериклари — Леонид Волков, Иван Жданов, Любов Собол, Вячеслав Гимади, Георгий Албуров, Руслан Шаведдинов ҳам рўйхатдан ўрин олган.

    Тергов қўмитаси ўшанда Навальний ва унинг шериклари давлат ҳокимиятини обрўсизлантириш, ҳокимиятни зўравонлик билан ўзгартириш ва «тартибсизликларга айланадиган норозилик ҳаракатлари»ни ташкил этиш зарурлиги тўғрисида жамоатчилик фикрини шакллантириш мақсадида 2014 йилдан буён турли тузилмалар тузиб келганини маълум қилган. Бу иш бўйича айбланувчиларнинг деярли барчаси чет элда, лекин экспертларнинг тан олишича, Россияда қолган ўнлаб ва ҳатто юзлаб мухолифат тарафдорлари ҳам айбланиши мумкин.

    Россия қонунчилигига кўра, «Росфинмониторинг»нинг экстремист ва террорчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг банк ҳисоб рақамлари музлатилади.

    Маълумот учун, мухолифатчи Алексей Навальний 2021 йилнинг 17 январь куни Россияга Германиядан қайтиб келди, у ерда қарийб беш ой давомида бўлиб, «Новичок» билан заҳарланганидан кейин даволанди. Тарафдорлари уни кутиб олиш учун Внуково аэропортига келди. У ерда оммавий ҳибсга олишлар бўлиб ўтди, Навальний ўтирган самолёт эса Шереметьевога қайта йўналтирилди. Қўнганидан кейин сиёсатчи қўлга олинди — «Ив Роше» иши бўйича шартли маҳкум мажбуриятларини бузганлиги учун.

    18 январь куни Навальний қамаб қўйилди, суд эса тўғридан-тўғри полиция бўлимида ўтказилди. 19 январь куни Навальний томонидан ташкил қилинган Коррупцияга қарши кураш фонди (ККФ) «Путиннинг қасри» ҳақидаги фильмни эълон қилди. У 100 миллион мартадан ортиқ томоша қилинди, ижтимоий тармоқлар эса шу мавзудаги мемларга тўлиб кетди. Ҳукумат унинг қаср эмас, апарт-меҳмонхона эканлигини ва унга Путин эмас, балки унинг дўсти Аркадий Ротенберг эгалик қилишини маълум қилди.

    Навальнийнинг тарафдорлари бутун Россия бўйлаб оммавий норозилик акцияларини уюштирди. 23 январь куни тўрт мингдан ортиқ, 31 январь куни беш мингдан ортиқ одам ҳибсга олинди. Кўп йиллардан буён бунақаси бўлмаганди. Федерал телеканаллар «хушмуомала полициячилар» ҳақида ҳикоя қилди, аслида эса улар намойишчиларга қарши дубинка, электрошокер ва кўзни ёшлантирувчи газ қўллаган эди (Кремль буни провокацияга жавоб деб атади).

    Акциялардан кейин камида 40 та жиноят иши қўзғатилди. Навальнийнинг сафдошлари Любов Собол ва Кира Ярмиш, шунингдек, сиёсатчининг укаси Олег митингда коронавирусга қарши чораларни бузганлик учун уй қамоғига ҳукм қилинди. Навальнийнинг яна бир сафдоши Леонид Волков ўсмирларни кўча акцияларига жалб қилганлик учун қидирувга берилди.

    Москванинг Симонов туманлараро суди 2 февралда Навальнийни «Ив Роше» иши бўйича айбдор деб топиб, унинг жазони колонияда ўташи ҳақида қарор чиқарганди. Москва шаҳар суди 20 февралда қарорни қонуний деб топди ва суд ҳукми кучга кирди.

    Навальний ўша ҳукм бўйича колонияда 2,5 йиллик жазони ўтамоқда. 2022 йилнинг мартида Москванинг Лефортово суди Навальнийни фирибгарлик ва судьяни ҳақорат қилишда айбдор деб топиб, 9 йиллик колонияга ҳукм қилди.

    Мавзуга доир: Навальний АҚШ ва ЕИнинг Кремлга қарши «ахборот фронти»ни очишга, мустақил ОАВ учун ижтимоий тармоқларда рекламаларни сотиб олишга чақирди

    22.04.2022, 09:05   Изоҳ (0)   9152
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия Эстония, Латвия ва Литванинг Санкт-Петербург ва Псковдаги консулхоналарини ёпади. Бунга сабаблардан бири қилиб «украин миллатчиларининг жиноятларини яшириш»...

    21.04.2022, 19:58

    Австрия Россия нефтидан бутунлай воз кечди

    21.04.2022, 19:22

    АҚШ 50 нафар украиналик ҳарбийни Америка гаубицаларидан фойдаланишга ўргатишни бошлади

    21.04.2022, 18:09

    "Урушда ғолиб бўлмайди». Украинада «махсус операция» бошланганига 2 ой бўлди

    21.04.2022, 18:02

    «Толибон» афғонистонликларга TikTok ва PUBG ўйинини тақиқлади

    21.04.2022, 17:20

    Гостомелликлар уйга қайтмоқда. Харьковда жанглар давом этмоқда. Урушнинг 56-кунидан фоторепортаж

    21.04.2022, 14:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.