Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

21 апрелдан Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон aёл дастурчилари учун Tumaris.Hack Марказий Осиё хакатонида иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш жараёни бошланади. Бу ҳақда IT Park хабар берди.

Фото: Technovation.uz

Фото: Technovation.uz

Tumaris.Hack – қизлар учун мўлжалланган онлайн танлов бўлиб, унда 2 кунлик узлуксиз IТ мутахассислари кўмагида ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилувчи маҳсулотлар прототиплари яратилади.

Хакатон 4 та йўналишда ўтказилади:

  • FinTech: муаммоларни ҳал қиладиган ва молиявий технологияларни ривожлантиришга ҳисса қўшадиган мобил иловалар, веб-сайтлар ёки самарали алгоритмларни ишлаб чиқиш.
  • E-commerce: электрон тижорат соҳасидаги инновациялар.
  • DeyepTech: Сунъий идрок, нейротехнология, робототехника, блокчейн ва янги материаллардан фойдаланган ҳолда маҳсулотларни ишлаб чиқувчи жамоалар учун мўлжалланган.
  • Wоnder Women: Ушбу йўналишнинг бир қисми сифатида WonderWomen App мобил иловаси учун вазифалардан бирини ҳал қилиш керак, яъни иловадаги фойдаланувчи хабарлари ва постларининг эмоционал рангланишини аниқлайдиган технологияни ёки фақат аёлларга мўлжалланган иловани авторизация қилиш усулини ишлаб чиқиш керак.

Аризалар индивидуал ва жамоавий тарзда (3 кишигача) қабул қилинади. Ягона тартибда ариза топширган иштирокчилар учун келгусида жамоалар шакллантирилади.

Шундай қилиб, 3 кишидан иборат жамоада иккита иштирокчи қизлардан иборат бўлиши ёки жамоани бошқарувчи бўлиши керак.

Ҳужжатлар 23 майга қадар қабул қилинади. Тадбир 27–29 май кунлари онлайн тарзда бўлиб ўтади.

Хакатоннинг умумий мукофот жамғармаси: 6 000 доллар. Мукофот қимматбаҳо совринлар кўринишида тақдим этилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар