Ўзбекистон 2022 йилнинг биринчи ойларида нефть, табиий газ ва газ конденсати қазиб олишни қисқартирди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотларида қайд этилди (pdf).
Ўзбекистонда январь—март ойларида:
- 183,1 минг тонна нефть;
- 13,6 млрд куб метр табиий газ;
- 351,3 минг тонна газ конденсати қазиб олинди.
Ўтган йилга нисбатан нефть қазиб олиш 6,5 фоизга, табиий газ 1,2 фоизга, газ конденсати эса 4 фоизга камайди.
Ягона ўсган нарса кўмир бўлди — 16,8 фоизга 1,1 миллион тоннагача.
Углеводород нейтраллиги
Аввалроқ Ўзбекистон 2050 йилга бориб табиий газ, кўмир, нефть маҳсулотларидан ёнилғи сифатида фойдаланишни тўхтатиши ҳақида хабар берилган эди.
2050 йилга келиб, мамлакатда иқтисодиётнинг барча соҳаларида, шу жумладан, энергетикада углеводород нейтраллигига эришиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Бу – табиий газ, кўмир, нефть маҳсулотларидан ёнилғи сифатида фойдаланишдан тўлиқ воз кечиш дегани.
Бир қарашда бу узоқ муддатдай кўринади, лекин бугунги кундаги энергетика соҳасида бўлаётган ўтиш жараёни ўзининг кўлами ва аҳамияти жиҳатидан бир вақтлар қазилма бойликлар, нефть ва газ қоплагандай ўзгаришлар билан солиштириш мумкин. Инсоният ҳаёти кескин ўзгарди. Айниқса, саноат ва транспорт логистика соҳасига жуда катта таъсир кўрсатди.
Изоҳ (0)