• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Уруш жаҳон иқтисодиётига жиддий таъсир қилмоқда. Ўзбекистонда нархлар нега қимматлаяпти?

    Март ойида озиқ-овқат нархларининг 2,5 фоизга қимматлашиши умумий инфляцияга 1 фоиз таъсир кўрсатди. Бу ҳақда Марказий банкнинг инфляцион кутилмалари шарҳидан маълум бўлди. 

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Инфляция даражаси Марказий банкнинг мақсадли кўрсаткичлари траекториясидан юқорироқ шаклланди.

    Инфляциянинг юқори ўсишига ташқи иқтисодий хатарларнинг кучайиши ва юқори ноаниқликлар шароитида март ойида кузатилган сўм курсининг қадрсизланиши таъсир кўрсатди.

    Шунингдек, март ойида мамлакат миқёсида кенг нишонланган байрамлар аввалги ойларга нисбатан иқтисодий фаоллик ва ялпи талабнинг сезиларли ошишига сабаб бўлди.

    Ташқи вазиятнинг кескинлашуви нафақат бизнинг минтақага, балки дунё бозорида таъминот занжирларининг узилиши ва логистик тизимларнинг вақтинча тўхташига олиб келмоқда, — дейди Марказий банк.
    Озиқ-овқат товарларидан буғдой уни, ёғ, гўшт, сут (парранда ва балиқ гўшти) маҳсулотлари, шакар ва салқин ичимликлар нархлари ушбу даврда сезиларли қимматлашган бўлса, банан ва картошка нархлари арзонлашди. 

    Шакар ва ун нархининг ошиши ушбу маҳсулотлардан ишлаб чиқариладиган қандолат маҳсулотлари, салқин ичимликлар нархлари ўсишига сабаб бўлди. 

    Гречка, пишлоқ, кунгабоқар ёғининг экспортёр давлатларда (Россия ва Қозоғистон) ишлаб чиқарувчилар томонидан нархларнинг кескин оширилиши ички бозорларда ушбу маҳсулотлар нархига қўшимча босимни юзага келтирмоқда.

    Ўз навбатида кунгабоқар ёғи нархидаги ўзгаришлар натижасида маҳаллий ишлаб чиқариладиган пахта ёғи нархи ҳам кўтарилди, — дейилади Марказий банк шарҳида
    Улгуржи сотувчиларда йил бошига нисбатан кунгабоқар ёғи 25 фоизга, пахта ёғи эса 12 фоизга қимматлашган. Мева ва сабзавотлар нархларидаги ўзгаришлар мавсумийлик билан боғлиқ. 
    Бройлер етиштиришда зарур бўлган озуқа маҳсулотлари асосан Аргентина, Россия ва Қозоғистондан қуруқлик транспорти орқали, музлатилган товуқ гўшти эса кўпроқ Туркиядан импорт қилинади, — дейилади шарҳда
    Бунда январь март ойларида озуқа нархларининг ўсиши, Туркия ва Европа давлатларида парранда гриппининг кенг тарқалиши жаҳон бозоридаги нархларга ва маълум кечикиш билан маҳаллий бозорларда таъсир эта бошлади.

    Озуқа нархлари қимматлиги сут маҳсулотлари нархи ўсишидаги муҳим омиллардан бири бўлиб қолмоқда. Март ойида ёғингарчиликнинг етарли миқдорда бўлгани яйловлар ва экин майдонлари учун фойдали бўлиши кутилмоқда. Бу эса чорва озуқаси захирасини яратишда муҳим аҳамият касб этиши мумкин.

    Қозоғистон ва Беларусдан гўшт импорти ошиши ички бозорларда таклиф нархининг пасайишига сабаб бўлди, — дейилади Марказий банк шарҳида.
    Ушбу даврда ташқи вазият таъсирида жаҳон бозорларида нефть нархи рекорд даражада қимматлашди. Ушбу маҳсулотларга бўлган талабнинг ортиши ва нархларнинг шунга мос тарзда шаклланиши Ўзбекистонда ёқилғи маҳсулотлари нархининг ошишига таъсир кўрсатди.

    Ёқилғи нархларининг қимматлашиши натижасида йўловчи ташиш ва етказиб бериш хизматлари нархи ошди. Шунингдек, ижара ҳақи, ресторан ва кафе хизматлари, маиший товар ва хизматлар нархларида ҳам ўсиш кузатилди.

    Глобал ярим ўтказгичлар тақчиллиги, бундан ташқари, бутловчи эҳтиёт қисмлари етишмаслиги шароитида ишлаб чиқарувчи корхона томонидан март ойининг дастлабки ҳафтасида янги автомобиллар нархи оширилди.

    Бундан ташқари, автомобиль бошқариш дарслари ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон хизматлари, репетиторлик ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги нархлар сезиларли даражада қимматлашди, — дейди Марказий банк
    Шунингдек, Украинадан фармацевтика маҳсулотлари етказиб берилишидаги узилишлар фонида дори воситалари нархи қимматлашди.

    Қурилиш мавсуми бошланаётганилиги сабабли цементга бўлган талабнинг кўпайиши, шунингдек, айрим корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватлари тўлиқ ҳажмда ишламаслиги ҳолатлари кузатилди. Бу ички бозорларда цемент нархининг қимматлашишига сабаб бўлди.

    Шахсий гигиена, маиший техника, мебеллар, канцелярия ва қурилиш моллари ҳам қимматлашди. 

    Бунга валюта курсидаги ўзгаришлар, асосий импортёр давлатлар (Россия, Хитой) ишлаб чиқариш нархларининг ошиши, логистикадаги узилишлар ҳамда ушбу товарлар сотувида кузатилаётган тақчилликлар сабаб бўлмоқда.

    06.04.2022, 20:10   Изоҳ (0)   20986
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда икки эркак ёш бола кўз ўнгида эшакларни калтаклади

    06.04.2022, 19:46

    Самарқандда ўзгалар номига 156 млн сўм кредит расмийлаштирган собиқ банк ходимига жиноят иши очилди

    06.04.2022, 19:24

    Зангиота тумани ҳокими ёрдамчиси пора олаётганида ДХХ томонидан ушланди

    06.04.2022, 18:44

    «Ўқитувчимиз ўз вақтида дарсга келмагач, биз кетдик» — Андижонда калтакланган ўқувчи қизлар воқеа сабаби ҳақида гапирди

    06.04.2022, 18:18

    Тошкентда Фармацевтика институти талабаси психотроп моддаларни сотиш билан шуғуллангани учун 4 йилга қамалди

    06.04.2022, 18:05

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна пастлади

    06.04.2022, 17:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.