Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида икки эркак вояга етмаган боланинг кўз ўнгида эшакларни бўйнига таёқ билан зарба берган видеоси тарқалди. «Меҳр ва оқибат» жамияти ушбу ҳолатга эътибор қаратди.
Ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигидан видеоролик иштирокчиларини топиб, қонун доирасида жазолашни сўраган.
Бундан аввал Тошкентда қўшнисининг иккита хаски зотли итини ўлдирган эркакка 1,35 млн сўм жарима белгилангани, Навоийда номаълум эркак болалар кўз ўнгида итни отиб ташлагани ҳамда Тошкентда ит ва мушукларни милтиқда отиб юрган эркак ушлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)