• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда Фармацевтика институти талабаси психотроп моддаларни сотиш билан шуғуллангани учун 4 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида кучли таъсир қилувчи кўп миқдордаги моддаларни сотишга уринган талаба қиз устидан суд мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Ёшлар» телеканалининг «Янги давр» информацион дастурида маълум қилинди.

    Кадр: Telegram

    Кадр: Telegram

    Маълум қилинишича, Тошкент давлат фармацевтика институтининг талабаси бўлган судланувчи ноқонуний даромад орттириш мақсадида номаълум шахсдан кўп миқдордаги «Тропикамид», «Селофен» ва «Регопен» дори воситаларини 4,55 миллион сўмга сотиб олган.

    Қиз дори воситаларини ўзи вақтинчалик яшаш хонадонига олиб келиб, кейинчалик бошқа шахсларга сотиш мақсадида тайёрлаб қўйган. Олинган тезкор маълумотга асосан ИИББ Жиноят-қидирув бўлими ходимлари томонидан судланувчининг хонадонида ўтказилган тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар топилган.

    Таъкидланишича, судланувчи дори воситаларини сақлаб келаётгани 2021 йилнинг 1 ноябрь куни аниқланган. Жиноят иши қўзғатилганидан кейин тилхат эҳтиёт чораси қўлланиб, қиз очиққа чиқарилган. Лекин бундан ўзига хулоса қилмасдан, 2022 йилнинг 24 январь кунги тезкор тадбирда 24 дона «Тропикамид» ва 170 дона «Регопен» дори воситалари билан қўлга олинган.

    «Сотиш мақсадида олмагандим. Танишим уни олиб беришимни илтимос қилганди. Кейин у вилоятга кетиб қолгани учун уларни уйимда сақлаганман… Битта-ю битта орзум — ўқиш, оилада учта қизмиз. Ёрдам қиладиган ака-укам йўқ, отамнинг ўзига қийин бўлгани учун контрактимга озроқ бўлса ҳам ёрдам бўлсин дегандим», — дейди судланувчи.

    Яқинда тўйи бўлиши керак бўлган қизнинг сўзларига кўра, у 158 миллион сўм контракт тўлаши керак бўлган.

    Суд айбланувчининг ёшлиги, қиз бола экани, илгари қамалмаганини инобатга олиб, унга 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.

    Аввалроқ Андижонда психотроп дориларни 12 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олингани, ДХХ Тошкентда нарколаборатория ташкил қилган икки кишини ушлагани, Андижонда психотроп дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.

    Мавзуга доир: 

    • ДХХ ҳудудларда гиёҳванд моддалар савдосига чек қўйди (видео)
    • Самарқандда 16,3 минг долларга «Ремдесивир» дорисини ноқонуний сотишга уринган шахс ушланди
    • Тошкентда 8145 дона «Тропикамид» ва бошқа кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

    06.04.2022, 18:05   Изоҳ (0)   22773
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна пастлади

    06.04.2022, 17:23

    Автомобиль йўллари қўмитаси раиси ва Андижон шаҳар ҳокими ОАВ билан тизимли ишламагани учун огоҳлантирилди

    06.04.2022, 17:08

    «Ўзгидромет» кучли шамоллар бўлишидан огоҳлантирди

    06.04.2022, 16:24

    Ўзбекистонда дорилар ва тиббиёт буюмларини мажбурий маркировкалаш 1 сентябрдан бошланади

    06.04.2022, 15:48

    Самарқандда халқ таълими тизимидаги мансабдорлар ишдан олиниб, янги раҳбарлар тайинланди

    06.04.2022, 14:53

    Қозоғистон дон ва ун экспортини чекламоқчи. Бу Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?

    06.04.2022, 14:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Оқ уйда ҳашаматли тантаналар зали қуриб, уни АҚШга совға қилмоқчи

    Лайфстайл | 2 август, 20:55

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Андижонда “отпуска”даги ўқитувчилар мактаб таъмирлаётгани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 2 август, 20:44

    Рекорд сармоялар: гигант технологик компаниялар 2025 йилда сунъий интеллект учун 115 млрд доллар сарфлади

    Дунё | 2 август, 20:40

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.