• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўқитувчимиз ўз вақтида дарсга келмагач, биз кетдик» — Андижонда калтакланган ўқувчи қизлар воқеа сабаби ҳақида гапирди

    Андижондаги мактабда ўқитувчи ўқувчи қизни калтаклагани, ўқувчи қиз эса ўзини ҳимоялаш учун ўқитувчига қаршилик кўрсатаётгани акс этган видео тарқалди. Видеодаги ҳолат Асака туманидаги 38-умумий ўрта таълим мактабининг 10-А синф ўқувчилари билан юз бергани маълум бўлгач, «Дарё» мухбири ҳолатни ўрганиш мақсадида мазкур мактабда бўлди.

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    10-синф ўқувчиси Самандар Бурхоновнинг айтишича, ўтган жума, 1 апрель куни охирги дарсни синф раҳбари ўтиши керак бўлган. Бироқ ўқитувчи мактаб филиалидан дарс ўтиб қайтгунча ўқувчиларнинг аксарияти уйига кетиб қолган. Унинг эртасига эса ўқитувчи ҳеч ким унинг гапига кирмаётганидан хафа бўлиб, кетиб юборган ўқувчилар билан суҳбатлашган.

    Самандар Бурхонов.

    Самандар Бурхонов.
    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    «Жума куни олтинчи соатдаги дарсимизда хонада беш нафар ўқувчи қолган эди. Устозимиз ҳеч кимни тўплай олмади ва раҳбариятдан ўқувчилар кетиб қолгани учун гап эшитди. Шундан кейин ўқитувчимиз анча асабийлашди, кетиб қолганларни рўйхатга олиб, улар билан эртага гаплашишини айтди. ‘Ҳеч ким менинг гапимга кирмайди’, дея хафа бўлиб, йиғлади ҳам. Эртасига дарсдан кетиб юборганлар билан гаплашибди. Уларнинг нега кетиб қолганини сўраб, уч кишини қаттиқ урибди ҳам. Мен кеч қолганим учун буни синфдошларимдан эшитдим.

    Фото: «Дарё« / Фазлиддин Муқаддасов

    Калтак еганлар ичида амакимнинг қизи ҳам бор экан. Устозимиз қизни урганда унинг боши деворга қаттиқ тегган экан. Уйига борганда дори ичган, аммо оғриқ қолмагач тез ёрдам чақирган. Шунда онасига воқеани айтиб берган. Қизнинг онаси — келинойим Дилбар опа билан гаплашиш учун мактабга келди. Келинойим устозимиз билан тортишаётган пайтда ажратиб, олиб чиқиб кетдим. Дилбар опа душанба куни ҳам қочиб кетиб, шанба куни келмаганларнинг бир нечтасини урган. Бир синфдошимиз эса бу ҳолатни видеога олган. Қандай қилиб тарқалганини эса билмаймиз», — дейди Самандар Бурхонов.

    Ўқувчилардан бири Ўринбой Баҳодиржонов видеони телефони орқали профилактика инспекторига бериш учун ёзиб олганини, аммо тарқатмаганини билдирди.

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    «Ўша куни ўқитувчимиз мени ҳам уриши мумкин эди. Лекин мен устозга бўйсунмадим, чақирганида чиқмадим. Чиққанимда урган бўларди. Шундан кейин бешта қизни урди. Хонада шовқин кўтарилиб кетди. Кимдир телефони борлар видеога олинглар, ‘участкавой’га берамиз, деди. Тўғриси, менда телефон бор эди, 10 секунд видеога олдим. У телефонимда турган эди. Видеони эрталаб ўқитувчиларда кўрдим. Лекин қаердан чиқиб кетганини билмайман. Фақат бир кишига ташлагандим. Тарқатмадим, тарқатганларни топсак, яхши бўларди», — дейди Ўринбой Баҳодиржонов.

    Ўқувчи қизлардан бири Диёра Нуриддинованинг айтишича, у ўқувчилар орасида энг кўп калтак еганлардан.

    Диёра Нуриддинова.

    Диёра Нуриддинова.
    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    «Бу воқеа жума куни бўлган. Дилбар опа дарсга кеч қолди. Мен эса курсга кеч қолаётган эдим. Рухсат сўраш учун устозни қидириб тополмадим. Қарасам, ҳамма кетаётган экан. Мен ҳам кетдим. Шанба куни келсак, Дилбар опа сизларнинг устингиздан директорга ёзиб юборибди, кириб ҳаммангизни урар экан дейишди. Кейин эса устозимиз кириб, дарсдан кетиб қолганларни бир қатор қилиб қўйди. Аввалига мен фақат сўкса керак деб ўйладим. Биринчида турганим учун олдимга келиб менга қўл кўтарди. Сочларим ҳам тўзғиб кетди. ‘Нега уряпсиз?’, деб сўрасам, ‘гап қайтарма’, деб ёмон сўзлар билан ҳақоратлади. ‘Нега ҳақоратлайсиз?’, деб сўрасам ҳам, уришда давом этди.

    Ўша куни энг кўп мени урди ва ота-онамни чақириб келишимни айтди. Майли, қочинг, дадамни чақираман десам орқага итариб юборди, бошим деворга тегди. Шу пайт ‘замдиректор’имиз кириб, ‘Ҳеч киминг ота-онангни аралаштирма, шу ердаги гап шу ерда қолсин’, деди. Шундан кейин ҳеч кимга индамадим. Лекин ота-онам бундан ўртоқларим орқали хабар топиб мактабга келди. Устоз билан гаплашди. Энди бу ҳолат бошқа қайтарилмаса керак, деб ўйлагандим. Аммо душанба куни ўқитувчимиз яна бошқа ўқувчиларни урибди», — дейди Диёрахон Нуриддинова.

    Мадина Муҳаммаджонованинг таъкидлашича, у синф раҳбари урганидан жаҳли чиқиб, ўзини ҳимоя қилиш мақсадида унинг қўлини қайтарган, аммо урмаган.

    «Охирги соатдаги дарсга ўқитувчи кеч қолаётгани учун кетиб қолдик. Эртаси куни маълум сабабларга кўра, дарсга келолмадим. Душанба куни келганимда жума куни дарсдан кетиб қолган ва шанба куни келмаган қизларни доска олдида сафлашди. Бошимга қаттиқ уриб юборгани учун жаҳлим чиқиб, ўзимни ҳимоя қилиш учун қўлини қайтардим. Гап қайтардим. Лекин устозни урмадим ҳам, итармадим ҳам», — дейди Мадина Муҳаммаджонова.

    Дилбар Раҳимова.

    Дилбар Раҳимова.
    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Ўқитувчи Дилбар Раҳимова 30 йилдан буён ушбу мактабда болаларга таълим-тарбия бериб келади, ушбу синфга тўрт йилдан буён раҳбарлик қилмоқда. Унинг айтишича, сўнгги пайтларда ўқувчиларнинг хулқида ўзгаришлар пайдо бўлиб, ҳеч қандай рухсатсиз дарслардан кетиб қоладиган, ҳаттоки келмайдиган одат чиқарган. Натижада давомат пасайиб кетган. Оқибатда мактаб маъмурияти ўтказган йиғилишларда доимий гап эшитиб келган.

    «Охирги пайтларда ўқувчилар мендан берухсат дарсдан кетиб қоладиган, ҳатто умуман келмай қўядиган бўлиб қолди. Давомат пасайиб кетди. Ҳар қандай ўқитувчининг бу ҳолатни кўргач, виждони қийналади-ку. Мен буларга яхши гапириб ҳам, ёмон гапириб ҳам кўрдим. Ҳамма усулдан фойдаландим, аммо таъсир қилмади. Охири шу даражагача келишга мажбур бўлдим. Ўша куни маънавият соатида дарсни жуда чиройли бошладим. Ўқувчиларни бепарво бўлмасликка чақирдим. Дўстона гаплашдик. Ҳаммаси хурсанд бўлиб мени тўғри тушунди. Лекин бешинчи соатдаги дарсимга кирсам, ўқувчилар йўқ. Қанчалик асабийлашганимни айтиб беролмайман ҳам. Кейин ўтириб, директор номига билдирги ёздим. Унда дарсларга келмайдиган ва ўша куни дарсдан қочиб кетган ўқувчилар исм-фамилиялари ёзилган эди. Ўша куни мен шундай қилмасам ҳам бўларди. Лекин улар кейин ҳам дарсдан қочаверарди. Биламан, бундай жазолашим тўғри эмасди.

    Аввал бир неча марта тушунтириш хати олганман, ота-оналарига айтганман, ҳатто бу бўйича профилактика инспектори ҳам шуғулланган. Ҳеч бирининг фойдаси бўлмади. Фан ўқитувчилари ҳам бу синфдан норози. Кимнингдир китоби йўқ, кимдир ўқимайди, бошқаси умуман келмайди. Мен ҳам бирданига уриб-сўкиб кетмадим. Болаларнинг ўқишга лоқайдлиги сабаб қуюшқондан чиқишга мажбур бўлдим. Тўғриси, ўқув йили бошида бу синфни топшириб юбормоқчи бўлгандим. Ҳеч бир ўқитувчи бу синфга раҳбарлик қилишни хоҳламади. Мендан олдин тўрт марта синф раҳбар алмашган экан. Шундай бўлса ҳам, кимдир жарга ўзини ташлаш керак эди. Ўша жарга бугун мен йиқилдим», — дейди Дилбар Раҳимова.

    Фароҳиддин Мирзаев.

    Фароҳиддин Мирзаев.
    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Мактаб директори Фароҳиддин Мирзаевнинг айтишича, ушбу ҳолатнинг рўй беришида икки томоннинг ҳам айби бор. Ҳолат мактаб педагогик кенгаши томонидан кўриб чиқилиб, ўқитувчига интизомий чора кўрилиши мумкин.

    «Бу салбий ҳолат рўй беришида икки томоннинг ҳам айби бор. Дилбархон анча тажрибали, малака тоифасига эга устозлардан бўлиб, 30 йилдан буён биология фанидан дарс бериб келади. Ушбу синфга келадиган бўлсак, болалар ўтиш ёшида. Тарбиясида ҳам бироз камчилик бор. Бу бўйича бир неча марта ота-оналари билан гаплашганмиз, ҳамкорликда ишлашни таклиф қилганмиз. Хуллас, ўша куни ўқувчилар дарсдан қочиб кетишган. Мен доим ўқитувчилардан давоматни талаб қилганим учун бу ҳолатдан устознинг жаҳли чиққан. Лекин ўқувчиларга қўл кўтаргани ҳам тўғри иш эмас. Биз бунга алоҳида интизомий чора кўрамиз. Зудлик билан навбатдан ташқари педагогик кенгаш чақирамиз ва бу ҳолатни муҳокамага қўйиб ўрганамиз. Якуний хулоса бўйича маълумотлар берилади», — дейди Фароҳиддин Мирзаев.

    Ўрганиш давомида «Дарё» мухбири мактабга йиғилган ота-оналар билан ҳам суҳбатлашди. Ота-оналар ўқитувчидан норози эмаслигини, фарзандлари учун ўқитувчиси қайғуришини айтиб, бу масалалар мактабнинг ўзида ҳал бўлиши кераклигини билдирган.

    06.04.2022, 18:18   Изоҳ (0)   35569
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда Фармацевтика институти талабаси психотроп моддаларни сотиш билан шуғуллангани учун 4 йилга қамалди

    06.04.2022, 18:05

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна пастлади

    06.04.2022, 17:23

    Автомобиль йўллари қўмитаси раиси ва Андижон шаҳар ҳокими ОАВ билан тизимли ишламагани учун огоҳлантирилди

    06.04.2022, 17:08

    «Ўзгидромет» кучли шамоллар бўлишидан огоҳлантирди

    06.04.2022, 16:24

    Ўзбекистонда дорилар ва тиббиёт буюмларини мажбурий маркировкалаш 1 сентябрдан бошланади

    06.04.2022, 15:48

    Самарқандда халқ таълими тизимидаги мансабдорлар ишдан олиниб, янги раҳбарлар тайинланди

    06.04.2022, 14:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди 

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20

    Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида — FТ

    Дунё | 6 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.