Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Термизда микроавтобус, Nexia ва Cobalt иштирокида ЙТҲ содир бўлгани тўғрисида хабар берилганди. Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ йўл-транспорт ҳодисасига оид маълумотлар билан бўлишди.

Фото: ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати

Фото: ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати

Маълум қилинишича, 3 апрель куни соат тахминан 20:55 ларда шаҳарнинг Термизий кўчасида ҳайдовчи С.М. (24 ёшли) бошқарувида бўлган Toyota минивени Ш.М. (1995 йилда туғилган) бошқарувида бўлган Nexia-3 ҳамда Б.Ш. (1992 йилда туғилган) бошқарувидаги Cobalt билан тўқнашув содир этган.

Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Тўқнашув оқибатида Cobalt автомобилида ёнғин юзага келган. Ҳолат ҳақида Сурхондарё вилояти ФВБга соат 21:00 да хабар берилган ва ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан 21:11 да бартараф этилган.

ЙТҲ юзага келган ёнғин оқибатида Cobalt автомобили салонида бўлган 37 ёшли йўловчи Ж.Б. воқеа жойида вафот этган.

Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Термиз шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Наманганда Volvo юк машинаси ёниб кетгани, Тошкентда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди, Самарқандда Nexia-3 билан тўқнашган Nexia ёниб кетгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар