Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида мактаб биносининг том қисми қулаб тушгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Халқ таълими бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Қўшкўпир тумани «Чаманзор» маҳалласида жойлашган бино олдинги туман политехника ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежига тегишли бўлиб, 2019 йилда 8-сон умумий ўрта таълим мактаби ташкил қилинган. Мактаб 540 ўринга мўлжалланган бўлиб, бугунги кунда мактабда 318 нафар ўқувчи 0.6 коэффициент билан таълим олади.
Бундан ташқари, мазкур мактаб балансида 2007 йил қурилган 100 ўринли ётоқхона биноси ҳамда 1977 йилда қурилган амалиёт биноси (олдинги Автобаза балансида бўлган сўнгра коллеж балансига ўтказилган) ҳозирги кунда фойдаланилмасдан, ёпиб қўйилган ёрдамчи бинолар мавжуд.
2022 йил 29 март куни соат 14:00 лар атрофида фойдаланилмасдан турган ёрдамчи бинонинг том қисмидаги 1 та дона ПНС том ёпма плитаси йиллар давомида чакка ўтиши оқибатида ўпирилиб тушган. Шу куннинг ўзидаёқ туман халқ таълими бўлими томонидан Хоразм вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияга бинонинг техник ҳолатини ўрганиб бериш юзасидан мурожаат қилинган.
Мавзуга доир:
- Жиззахда уч ўқувчи ўзи ўқийдиган мактабдаги ўқув жиҳозларига ўт қўйгани аниқланди
- «4 нафар ўқувчиси бўлган филиалга 11 нафар ўқувчини киритиб, якшанба куни ‘съёмка’ қилишган». Қамашидаги мактаб филиалининг аҳволи бўрттириб кўрсатилгани маълум қилинди
- Шаҳрисабздаги мактаб ўқувчиларига жисмоний тарбия дарси поли чириб кетган спортзалда ўтилди
Изоҳ (0)