Термизда микроавтобус, Nexia ва Cobalt иштирокида ЙТҲ содир бўлгани тўғрисида хабар берилганди. Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ йўл-транспорт ҳодисасига оид маълумотлар билан бўлишди.
Маълум қилинишича, 3 апрель куни соат тахминан 20:55 ларда шаҳарнинг Термизий кўчасида ҳайдовчи С.М. (24 ёшли) бошқарувида бўлган Toyota минивени Ш.М. (1995 йилда туғилган) бошқарувида бўлган Nexia-3 ҳамда Б.Ш. (1992 йилда туғилган) бошқарувидаги Cobalt билан тўқнашув содир этган.
Тўқнашув оқибатида Cobalt автомобилида ёнғин юзага келган. Ҳолат ҳақида Сурхондарё вилояти ФВБга соат 21:00 да хабар берилган ва ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан 21:11 да бартараф этилган.
ЙТҲ юзага келган ёнғин оқибатида Cobalt автомобили салонида бўлган 37 ёшли йўловчи Ж.Б. воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Термиз шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Наманганда Volvo юк машинаси ёниб кетгани, Тошкентда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди, Самарқандда Nexia-3 билан тўқнашган Nexia ёниб кетгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга доир: