• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда мозаикаларни тозалаш бошланди. Уларни барибир бўяб ташлаш режада бўлган

    Тошкентнинг Чилонзор туманидаги «Катта Олмазор» маҳалласида жойлашган 14-уйнинг фасадидаги цемент аралашмани кўчириб ташлаш бошланди, деб хабар беради «Gazeta.uz».

    Фото: «Gazeta.uz»

    Аввалроқ ижтимоий тармоқларда «Катта Олмазор» маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйларнинг фасад қисмидаги безакли кафелларнинг усти бўялаётгани тўғрисида хабарлар тарқалганди. Туман ҳокимлиги ҳолатга муносабат билдириб, мозаикаларни бўяш ишлари тўхтатилганини билдирганди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги мозаикалар бўяб ташланмаётгани, аксинча, уларни сақлаб қолувчи махсус қоплама сурилаётганини маълум қилганди.

    «Материал қум-оқим усули билан ювилади ва мозаика тасвирлари пойтахтимиз аҳолиси кўзи олдида ўзининг бошланғич, бироқ энди мустаҳкамроқ кўринишида намоён бўлади», — дейди ҳокимлик Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашини маданий меросни йўқ қилинишига эътиборсизликда айблаган блогерни танқид қилиб.

    Мозаик паннодан цемент аралашмаси олиб ташланаётган 14-уй

    Мозаик паннодан цемент аралашмаси олиб ташланаётган 14-уй
    Фото: «Gazeta.uz»

    14-уй бошқа тарафдан кўриниши. Уйнинг фасад қисми ва бурчаги цемент аралашма суртиш учун тайёрлаб қўйилган

    14-уй бошқа тарафдан кўриниши. Уйнинг фасад қисми ва бурчаги цемент аралашма суртиш учун тайёрлаб қўйилган
    Фото: «Gazeta.uz»

    Мозаика чиндан ҳам цементдан тозалана бошлади. Шунингдек, бунинг учун ҳақиқатан ҳам қум-оқим усули қўлланилмоқда (бу аслида мозаикага жуда ёмон таъсир қилиши мумкин). Бироқ нашрнинг душанба ва чоршанба кунлари ишчилар билан суҳбатида маълум бўлишича, аслида, аввал-бошида ушбу кўчалардаги уйларнинг фасадини кенг кўламли таъмирлаш вақтида мозаикаларни бўяш режалаштирилган бўлган.

    Айнан шу мақсадда мозаикага аввал махсус қоплама билан ишлов берилган, кейин эса цемент аралашма билан қопланган ва унинг устига бўёқ қўлланилиши керак бўлган.

    10-уй. 14-уйдаги иш тугагандан сўнг мозаикани тозалаш бошланади

    10-уй. 14-уйдаги иш тугагандан сўнг мозаикани тозалаш бошланади
    Фото: «Gazeta.uz»

    Таъкидланишича, ҳафта бошидан бери уйларни цемент аралашма билан қоплаш ишлари тўхтамаётган эди. Ҳозирда ҳам бу ишлар фаол давом этмоқда. Аралашмани панелли уйларнинг фасад қисмлари, бурчаклари ва ички томонларига, шу жумладан мозаик плиткаларга суртилмоқда.

    10-сонли уйнинг фасад қисмларида ҳам мозаика мавжуд

    10-сонли уйнинг фасад қисмларида ҳам мозаика мавжуд
    Фото: «Gazeta.uz»

    Ишчиларнинг маълум қилишича, ҳозирча уйларнинг фақат декоратив панеллари ўрнатилган бурчакларини цементдан тозалаш режалаштирилган. Битта уй деярли тозаланган, яна биттаси бор. Плиткалар бир хил бўлган фасадлар цемент аралашма остида қолиши мумкин.

    10-сонли уйнинг ички қисмидаги мозаик плиткаларни цемент аралашма билан ишлаш жараёни

    10-сонли уйнинг ички қисмидаги мозаик плиткаларни цемент аралашма билан ишлаш жараёни
    Фото: «Gazeta.uz»

    Халқ депутатлари кенгашининг Тошкент шаҳар ҳокими (у кенгаш раҳбари ҳам ҳисобланади — «Дарё» изоҳи) томонидан имзоланган қарорида Фурқат, Бобур ва бошқа кўчалар бўйлаб жойлашган уйларнинг фасадини таъмирлаш, шунингдек, кўчаларни реконструкция қилиш ва пиёдалар йўлакларини яратиш назарда тутилган.

    Катта Олмазор массивидаги уйлар. Мозаик плиткалар цемент аралашма суртиш учун тайёрланган

    Катта Олмазор массивидаги уйлар. Мозаик плиткалар цемент аралашма суртиш учун тайёрланган
    Фото: «Gazeta.uz»

    Ҳужжатда таъмирлаш қандай амалга оширилиши, қандай материаллардан фойдаланиш ва қандай сифатга эга бўлиши кераклиги тўғрисида аниқ талаблар келтирилмаган. Лойиҳа ҳужжатлари буюртмачи — пойтахт ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси томонидан тайёрланиб, қурилиш соҳасида назорат бўйича ҳудудий инспекцияда рўйхатдан ўтказилиши керак эди.

    Массивдаги уйлардан бирининг фасад қисми. Фурқат кўчасидан кўриниш

    Массивдаги уйлардан бирининг фасад қисми. Фурқат кўчасидан кўриниш
    Фото: «Gazeta.uz»

    Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланиши учун шароит яратилмасдан амалга оширилмоқда. Пиёдалар автомобиль йўли бўйлаб юришга мажбур бўлмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Чилонзор туманидаги уйлардан бирида беларуслик қурувчилар томонидан яратилган мозаика бўялгани ҳақида тарқалган хабарлардан сўнг Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан уни тиклаш чораси кўрилганди. Ундан бир йил аввал Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши Parkent Plaza жамоаси билан биргаликда Юнусобод туманидаги уйларнинг бирида бўёқ сурилган мозаикани тўғрилаш ва қайта тиклаш ишларини амалга оширганди.

    Мавзуга доир:

    • «Чизилган асар қанчалик танқидий бўлмасин, ўчирилмаслиги шарт». Тошкент биноларини безаётган мурал ва стрит-арт ижодкорларининг муаммолари ўйлаганимиздан-да кўпми?
    • Тошкентдаги кўп қаватли уйлардаги мозаикаларга маданий-тарихий мерос мақоми берилиши мумкин
    • Саида Мирзиёева бинолардаги мозаика панноларни сақлаб қолиш ва таъмирлашга чақирди

    31.03.2022, 18:25   Изоҳ (0)   15184
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев ҳокимлик ва вазирликларга йил якунига қадар автомобиль, мебель, офис анжомлари харид қилишни тақиқлади

    31.03.2022, 18:03

    Ўзбекистонда йил якунига қадар Россия, Украина ва Беларусь билан ишлаётган корхоналарга дебитор қарздорлик учун жарима қўлланилмайди

    31.03.2022, 17:48

    Ўзбекистонда шакар, ун, ёғ, гўшт каби маҳсулотлар учун акциз солиғи ва божхона тўловлари пасайтирилиши мумкин

    31.03.2022, 17:32

    «Ҳоким ва прокурорлар қаёққа қараган?». Шавкат Мирзиёев бозорларда шакар нархи ошиб кетгани ҳақида гапирди

    31.03.2022, 17:15

    Ўзбекистонда бош вазир бошчилигида кундалик ишлайдиган Республика штаби ташкил этилади

    31.03.2022, 17:06

    «Валюта бозорида кескин тебранишларнинг олдини олиш учун захираларимиз етарли» — Шавкат Мирзиёев

    31.03.2022, 16:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.