Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Navruz Cup—2022 халқаро турнири доирасида Наманганда бўлиб турган Ўзбекистон миллий жамоаси аъзолари ҳашарда иштирок этди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Фото: «Саховат-Наманган» хайрия жамоат фонди

Фото: «Саховат-Наманган» хайрия жамоат фонди

«Саховат-Наманган» хайрия жамоат фонди Давлатобод туманидаги «Юксалиш» даҳасида 132 хонадонли уй-жой мажмуаси барпо этмоқда. Ундаги уйлар боқувчисини йўқотган оилалар учун бепул тақдим этилади. Ҳозиргача бу уйларнинг 24 таси эгаларига топширилган.

Фото: «Саховат-Наманган» хайрия жамоат фонди

Фото: «Саховат-Наманган» хайрия жамоат фонди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари дастлаб ўзларининг одатий кийимларини хайрия жамоат фондининг «Жаннатдаги 132 қасрлар» ёзуви туширилган футболкаларига алмаштирди. Сўнг шу куни ҳашарга чиққан ўнлаб наманганликлар қатори савобли юмушга ҳисса қўшди.

Фото: «Саховат-Наманган» хайрия жамоат фонди

Фото: «Саховат-Наманган» хайрия жамоат фонди

Шунингдек, «Саховат-Наманган» хайрия жамоат фонди томонидан қуриб битказилган уйларда истиқомат қилаётган оилаларни йўқлаб, болаларга кийимлар ва футбол тўплари тақдим этди.

Фото: «Саховат-Наманган» хайрия жамоат фонди

Фото: «Саховат-Наманган» хайрия жамоат фонди

Фото: «Саховат-Наманган» хайрия жамоат фонди

Фото: «Саховат-Наманган» хайрия жамоат фонди

Фото: «Саховат-Наманган» хайрия жамоат фонди

Фото: «Саховат-Наманган» хайрия жамоат фонди

Фото: «Саховат-Наманган» хайрия жамоат фонди

Фото: «Саховат-Наманган» хайрия жамоат фонди

Қайд этиш жоизки, бу миллий терма жамоа аъзоларининг Наманганда шу каби тадбирларда илк бор иштирок этиши эмас. Олдинроқ улар 3-сектор ҳудудида жойлашган Наманган педагогика коллежида ёшлар билан учрашиб, мулоқот ўтказган ва уларни қизиқтирган саволларга жавоб беришганди.

Фото: Наманган шаҳар ИИО ФМБ

Фото: Наманган шаҳар ИИО ФМБ

Фото: Наманган шаҳар ИИО ФМБ

Фото: Наманган шаҳар ИИО ФМБ

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Совуқ урушни бошлаган Черчилл, Чехиядаги шифохонада оммавий қотиллик ва Чили диктатори Пиночетнинг ўлими. Кун хронологиясида 10 декабрь
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 10 декабрь ёғингарчиликсиз ўтади
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар