7—8 март кунлари Украинадан Польшанинг Катовице аэропорти орқали 428 нафар Ўзбекистон фуқароси, шу жумладан, 69 нафар аёл, 48 нафар вояга етмаган шахс ва 11 нафар чақалоқ олиб келинди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили хабар берди.
Маълум қилинишича, 28 февралдан 8 мартга қадар 21 та авиарейс ташкиллаштирилган ҳамда уруш бўлаётган жойлардан 4 787 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанига қайтарилган. 8 март куни яна иккита рейс амалга оширилиши режалаштирилган.
Шу билан бирга, Молдова ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини олиб чиқиш масаласини ишлаб чиқиш бошланди.
3 март куни Украинанинг Молдова билан чегарадош жойларида яшовчи 200 га яқин ўзбекистонлик бошпана излаб, Молдова ҳудудига ўтгани тўғрисида хабар берилганди. Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси фуқароларга Молдовага бориш осонроқ бўлса, ушбу вариантни кўриб чиқишлари лозимлигини билдирган. Ушбу фуқароларнинг кейинчалик ватанига эвакуация қилинишини ташкил этиш учун элчихона томонидан уларнинг рўйхати ва маълумотлар базаси шакллантирилмоқда.
Изоҳ (0)