Қорақалпоғистонда балиқ етиштириш кўлини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қорақалпоғистон бошқармаси томонидан Давлат хавфсизлик хизмати билан тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро Х.Қ. «Ш» фермер хўжалигининг балиқ етиштиришга мўлжалланган 200 гектар ер майдони ҳамда балиқ сақлаш кўлини танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 250 миллион сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир:
- Андижон ва Хоразм вилоятларида фуқароларга ер олиб бериш учун жами 17,2 минг доллар олган шахслар ушланди
- Фарғонада фуқарога 1 млрд сўм кредит олиб бериш учун 30 млн сўм сўраган банк мутахассиси ушланди
- Андижонда Миллий гвардияга ишга ва «Дипломатия»га ўқишга киритиб қўйиш учун 32 минг доллар олган шахслар ушланди
Изоҳ (0)