Шавкат Мирзиёев иштирокидаги 8 март—Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган тантанали тадбир – суратларда
Душанба куни Тошкент шаҳридаги Конгресс-ҳоллда 8 март—Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мазкур тадбирда иштирок этиб, нутқ сўзлади. Давлат раҳбари барча хотин-қизларни байрам билан қутлади.
Шунингдек, президентнинг тегишли фармони ва қарори билан бир гуруҳ хотин-қизлар юксак унвон, орден ва медаллар билан мукофотланиб, йигирма саккиз нафар фаол қиз Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган эди. Давлат раҳбари ушбу мукофотларни тантанали равишда эгаларига топширди.
Байрам тадбирида мамлакатнинг соғлиқни сақлаш, фан-таълим, маданият, спорт, ижтимоий, иқтисодий ва бошқа бир қатор соҳалари, давлат бошқарув органлари, ҳукумат тизимида фаолият юритаётган аёллар ва қизлар, шунингдек, хорижий меҳмонлар иштирок этди.
«Дарё» фотомухбири мазкур маросимда иштирок этган меҳмонлар, тадбирнинг эътиборга молик лаҳзаларини кадрларга муҳрлади.
Изоҳ (0)