Давом этаётган ҳарбий вазият туфайли Украинадаги Ўзбекистон корхоналари фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда Украина капитали иштирокидаги 173 та корхона фаолият юритаётган бўлса, шундан 96 таси қўшма корхона, 77 таси хорижий корхоналардир. 2021 йилда 38 та янги корхона ташкил этилган.
2022 йил учун тасдиқланган мақсадли инвестиция дастури доирасида Украина компаниялари иштирокида умумий қиймати 16,5 миллион АҚШ долларидан иборат 4 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган.
Мавжуд вазият туфайли юқоридаги ва бошқа ишлаб чиқилаётган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш қийинлашади.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)