Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи жамият раиси тадбиркор ҳуқуқини ҳимоялаши эвазига ундан 700 доллар олгани маълум бўлди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси ахборот хизмати раҳбари хабар берди.
Таъкидланишича, департаментнинг Қоровулбозор туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан текширув ўтказилган. Шу жараёнда Қоракўл тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси вазифасини бажарувчи И.К.га фуқаро М.Р. «Ф.М» МЧЖ томонидан қурилаётган уй учун амалга оширган тўловини қайтариб олишда ёрдам беришни сўраб, мурожаат қилган.«Жамият раиси МЧЖ раҳбарининг ишончига кириб, унинг ишига кўмаклашиши эвазига тадбиркордан 700 доллар пул олиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Тадбир давомида тадбиркор департамент вакилларига узоқ вақтдан бери иши ҳал бўлмаётгани ва бунинг эвазига жамият раиси ундан 700 доллар олиб, қайтариб бермаётганини билдирган», — дейди ахборот хизмати раҳбари.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир:
- Андижон ва Хоразм вилоятларида фуқароларни ўқишга киритиш учун жами 3 минг доллар олган шахслар ушланди
- Сурхондарёда отасига тегишли ерни 32,5 млн сўмга сотиб юборишга уринган божхона инспектори қўлга олинди
- Фарғонада 30 нафар талабанинг ўқишини Қирғизистондан Ўзбекистонга кўчириб бериш учун 67 минг доллар олган шахслар ушланди
Изоҳ (0)