• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ТИВ Украинадаги Ўзбекистон фуқароларининг эвакуацияси юзасидан қўшимча ахборот берди

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Юсуп Кабулжанов Украинада қолаётган ўзбекистонликларни ватанга эвакуация қилиш бўйича қўшимча маълумотлар тақдим этди.

    «Айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Украина олий ўқув юртларида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқаролари ертўлаларда қолишга мажбур бўлаётгани, уларга биринчи зарур маҳсулотлар етишмай қолгани тўғрисида маълумотлар тарқалаётгани юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

    Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси вазият қай даражада мураккаб бўлишидан қатъи назар, ушбу мамлакатда бўлиб турган ватандошларимизни эвакуация қилишни ташкил этиш бўйича кучайтирилган тартибда ишламоқда.

    Дипломатик миссия вакиллари юртдошларимиз билан доимий алоқа ўрнатиб, юзага келаётган масалаларни тезкорлик билан ҳал этиб келмоқда. Харковда бўлиб турган элчихона масъул ходими ўзбекистонлик талабалар билан бевосита мулоқотда бўлиб, уларнинг барча масалаларини ҳал этмоқда.

    Элчихона ҳамда Украинадаги диаспорамиз вакиллари кўмагида Харков ва Запороже шаҳарларида бўлиб турган ўзбекистонлик талабалар уч маҳал овқат билан таъминланмоқда. Шу билан бирга, Запороже миллий университети раҳбарияти ҳам талабаларга ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

    Бундан ташқари, Херсон, Хмелниский, Днепр ва Одесса шаҳарларида таҳсил олаётган талабалар масалалари диаспора кўмагида ҳал этилмоқда.

    Айни пайтда Украина шаҳарлари ўртасидаги автомобиль ва темир йўл алоқалари бутунлай фаолиятини тўхтатган. Бундай шароитда Украинанинг шарқий ва марказий вилоятларидан ватандошларни Польша билан чегарадош Лвов шаҳрига хавфсиз етказишни ташкил этишнинг вақтинча иложи бўлмаяпти.

    Аммо мана шу каби жиддий хавф-хатарлар бўлишига қарамай, бир гуруҳ талабалар уларни зудлик билан эвакуация қилишни талаб этмоқда.

    Шу муносабат билан Украинадаги ватандошларимизга ваҳимага тушмаслик, ёлғон маълумотларни тарқатмаслик ва элчихонанинг хавфсизлик бўйича умумий кўрсатмаларига амал қилишларини қатъий тавсия этамиз.

    Шу билан бирга, элчихона яқин кунларда Ўзбекистон фуқароларини Украинадан хавфсиз олиб чиқиш учун барча зарур чораларни кўрмоқда», – дейилади хабарда.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Украина ҳудудида 4300 га яқин Ўзбекистон фуқароси борлигини маълум қилган. Улар Польша орқали эвакуация қилинади.

    26.02.2022, 16:38   Изоҳ (0)   12240
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухорода истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи жамият раиси тадбиркор ҳуқуқини ҳимоялаш учун ундан 700 доллар олгани маълум бўлди

    26.02.2022, 16:12

    «Ўзбекистон бу масала бўйича вазмин, нейтрал позицияда» – Шерзод Асадов Украина воқеалари ҳақида

    26.02.2022, 15:33

    Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонни туғилган куни билан табриклади

    26.02.2022, 15:14

    Ўзбекистонда мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Халқаро кинология иттифоқига аъзо бўлди

    26.02.2022, 14:53

    Тошкент—Боку—Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар қайта тикланмоқда

    26.02.2022, 14:32

    Тошкентда фуқароларни 455 млн сўмга чув туширган шахс 10 йилга қамалди

    26.02.2022, 14:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.