Айниқса, нонушта учун тез тайёр бўладиган мазали егулик.
Керакли маҳсулотлар:
- пишлоқ – 100-120 грамм;
- тухум – 2 дона;
- батон нони – 4-5 дона;
- кўкат ва туз.
- Печ олдиндан 200 даражада қиздирилади. Пишлоқ ва кўкат майда тўғралади.
- Тухум санчқи билан яхшилаб аралаштирилади. Унга пишлоқ ва кўкат қўшилади. Таъбга кўра туз ва зираворлар сепилади.
- Ноннинг бир томони пишлоқли аралашмага ботирилади ва печда 10-12 дақиқа давомида пиширилади.
Изоҳ (0)