Витаминга бой сабзавотлардан тайёрланадиган шўрва ҳам мазали, ҳам фойдали.
Керакли маҳсулотлар:
- картошка – 4-6 дона;
- булғор қалампири – 1 дона;
- пиёз – 1 дона;
- сабзи – 1 дона;
- саримсоқ – 2 бўлак;
- сув – 4 литр;
- ўсимлик ёғи – 3-4 ош қошиқ;
- гуруч – 150 грамм;
- томат пастаси – 3 ош қошиқ;
- туз ва зираворлар.
- Картошка, булғори қалампири, пиёз майда тўғралади. Пиёз қирғичдан ўтказилади. Саримсоқ майдаланади.
- Сув алоҳида идишда қайнатилади ва картошка солиб, яна 10 дақиқа қайнатилади.
- Товада ўсимлик ёғи қиздирилиб, пиёз қовуриб олинади.
- Устидан сабзи солинади ва қизаргунча қовурилади. Булғор қалампири, туз ва зираворлар солиниб, 2-3 дақиқа пиширилади.
- Қозондаги сувга гуруч қўшиб қайнатилади. Томат пастаси ва саримсоқ солинади. Бир неча дақиқа пиширилади.
- Товада қовурилган маҳсулотлар гуручли аралашмага қўшилади, туз, зиравор ва кўкатлар солинади. Бироз қайнатилгач, олов ўчирилади. Сўнгра дафна барглари солинади.
Изоҳ (0)