Омлет ва қовурилган картошкани бирлаштириб, мазали таом тайёрлаб кўринг.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • картошка – 600 грамм;
  • пиёз – 1 дона;
  • ўсимлик мойи – 3 ош қошиқ;
  • тухум – 3 дона;
  • кўкат, туз ва зираворлар.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Картошк ва пиёз тозаланади ва майда бўлакларга бўлинади.
  2. Ёғ ўртача оловда қиздирилади. Унга картошка солиб, вақти-вақти билан аралаштирилади. 10-12 дақиқа давомида қовурилади.
  3. Устидан пиёз солинади ва пиширишда давом этилади.
  4. Сўнгра тухум ва туз солинади. Таом идиши билан 200 даража қиздирилган печга олинади ва 7-10 дақиқа қолдирилади.
  5. Дастурхонга тортишдан аввал кўкатлар билан безатилади.

Ёқимли иштаҳа!