Товуқ оёқчалари хушбўй зираворлар билан узоқ вақт маринадланади. Шунинг учун гўшт жуда мазали бўлиб чиқади.
Керакли маҳсулотлар:
- товуқ оёқлари – 4 дона;
- ажика (аччиқ) – 2-3 ош қошиқ;
- парранда гўшти учун зираворлар – 1 чой қошиқ;
- ўсимлик мойи – 2-3 ош қошиқ;
- туз ва мурч.
- Товуқ оёқчаларига ажика, зираворлар, туз, мурч ва ёғ солинади. Музлаткичда камида 5-6 соат ёки бир кечага қолдирилади.
- Гўшт яхшилаб маринадлангач, 200 даража печда 45-60 дақиқа давомида пиширилади.
- Тайёр бўлган товуқ оёқчалари салат барглари ва гарнир билан дастурхонга тортилади.
Изоҳ (0)