Қуюлтирилган сут билан тайёрланган бананли крем севимли ширинликни янада мазали қилади.
Керакли маҳсулотлар:
- тухум – 2 дона;
- шакар – 220 грамм;
- сариёғ – 350 грамм;
- асал – 2 ош қошиқ;
- истеъмол содаси – 1 чой қошиқ;
- ун – 400 грамм;
- банан – 3 дона;
- қуюлтирилган сут – 400 грамм;
- туз – бир чимдим.
- Печ 170 даражага олдиндан қиздирилади.
- Тухум, шакар ва туз миксер билан яхшилаб кўпиртирилади.
- Устидан 100 грамм юмшатилган сариёғ ва асал қўшиб, аралаштирилади.
- Тухум массаси идиши билан қайнаётган сув устига қўйилади. Масса бир ҳолатга келгунча, аралаштириб турилади.
- Истеъмол содаси қўшилади, устидан ун қўшилгач иссиқ сув устидан олинади.
- Юмшоқ ва силлиқ хамир қорилади ва хона ҳароратида совутилади. Плёнка билан ўраб, 30-40 дақиқа давомида музлаткичга қўйилади.
- Хамир 8-10 бўлакка бўлинади. Ҳар бир бўлак 1-2 миллиметр қалинликда ёйилади ва хамир қатламлари санчқи билан тешиб чиқилади.
- Қат-қат хамир олдиндан қизидирилган печда 5-7 дақиқа давомида пиширилади.
- Тайёр бўлган хамирлар бир хил думалоқ шаклда кесиб олинади. Ортиб қолган қисмлар майдаланади.
- Бананлар блендерда пюре қилиб олинади. Сўнгра сариёғ миксер қилинади.
- Сариёғга банан ва қуюлтирилган сут қўшилади ва яхшилаб аралаштирилади.
- Крем музлаткичга 20-30 дақиқага қўйилади.
- Ҳар бир хамир юзасига крем суртилади. Ширинликнинг юқори ва ён томони крем билан ёпилади. Майдаланган хамир қолдиқлари сепилди ва музлаткичга 5-6 соатга қўйилади.
Изоҳ (0)