Ушбу витаминга бой шўрванинг организм учун бир қанча фойдали томонлари бор.
Керакли маҳсулотлар:
- пиёз – 1 дона;
- саримсоқ – 3 дона;
- брокколи – 2-3 бош;
- зайтун мойи – 1 ош қошиқ;
- қизил ясмиқ – 1 стакан;
- сабзавотли бульон ёки сув – 1500-1700 мл;
- туз ва зираворлар.
- Пиёз ва саримсоқ майда тўғралади. Брокколи кичик қисмларга бўлинади.
- Ўртача оловда қизиган ёғда пиёз 5 дақиқа қовурилади. Саримсоқ ва чили қўшиб, яна 2 дақиқа пиширилади.
- Устидан брокколи ва ясмиқ солинади, ва бульон қуйилади. Шунингдек, кокос сутидан ҳам қўшиш мумкин.
- Қайнаб чиққач, қопқоқ ёпилади ва олов пасайтирилади, яна 15-20 дақиқа давомида пиширилади.
- Шўрва тайёр бўлгач, блендер ёрдамида пюре ҳолига келтирилади.
Изоҳ (0)