Мазали чипсларни ҳар қандай турдаги олмалардан тайёрлаш мумкин.

Фото: Elle

Керакли маҳсулотлар:

  • олма – 3 дона;
  • майдаланган долчин – 1 ош қошиқ.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Олмалар яхшилаб ювилади ва пўсти билан ингичка бўлакларга бўлинади.
  2. Устидан долчин сепилади.
  3. Микротўлқинли печга олма бўлаклари қўйилади ва 5 дақиқа давомида пиширилади.
  4. Сўнгра иссиқ чипслар совитиб олинади.

Ёқимли иштаҳа!