• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ Ryanair самолётининг Минскга фавқулодда қўндирилиши юзасидан тўрт нафар Беларусь фуқаросига айблов эълон қилди

    Қўшма Штатлар суд ҳокимияти 2021 йилда Ryanair авиакомпанияси самолётини мажбуран қўндиришга алоқадор тўрт нафар Беларусь фуқаросига нисбатан айблов эълон қилди. Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги хабар берди.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    «Беларусь расмийлари самолёт йўналишини Вильнюс ўрнига Минскка ўзгартириш ва қўнишига мажбурлаш учун хавф ҳақида сохта маълумотларни тайёрлаган. Самолётни Минскка йўналтиришдан мақсад беларус журналисти ва сиёсий фаолни қўлга олиш бўлган», — дейилади вазирлик хабарида.

    АҚШ Адлия вазирлиги томонидан «Белаэронавигация» раҳбари Леонид Чуро, унинг ўринбосари Олег Казючиц ва Беларусь махсус хизматларининг икки ходимига «ҳаво қароқчилиги» айблови қўйилган. ОАВ маълумотларига кўра, уларнинг барчаси ҳозирда Беларусь ҳудудида.

    Аввалроқ Халқаро фуқаролик авиацияси ташкилоти (ICAO) Ryanair авиакомпаниясининг 2021 йил май ойида Минск аэропортига фавқулодда қўндирилгани юзасидан суриштирув ҳисоботини тайёрлаганди. Ҳисоботда ҳодисанинг техник тафсилотлари, хусусан, «эксплуатацион тафсилотлар ва қабул қилинган чора-тадбирларнинг таҳлили» акс этган. 31 январда ICAO ҳисоботни муҳокама қилади ва кейинчалик қандай ишларни амалга ошириш борасида бир қарорга келади.

    Ҳисоботнинг бир нусхасига эга «Новая газета» нашри ICAO тергов гуруҳининг Беларусь ҳукумати томонидан самолётнинг фавқулодда қўндирилишига сабаб бўлган аноним хат ҳақидаги кўрсатмаларда асосланмаган маълумотлар борлигини аниқлаган. Мактубда Ryanair рейсининг миналаштирилгани хабар қилинган.

    Портлаш хавфи мавжудлиги ҳақидаги электрон хат Минск аэропортига маҳаллий вақт билан соат 12:56да келиб тушган ва бу вақтда самолётни фавқулодда қўндириш ишлари аллақачон бошланганди. Бироқ Минск халқаро ташкилотга мактубнинг соат 12:25 да келиб тушганлиги ҳақидаги скриншотни тақдим этган. Скриншот билан реал метамаълумотларни текширишнинг имкони йўқ, дея қайд этилган ICAO ҳисоботида.

    Эслатиб ўтамиз, 23 май куни Беларусь ҳукумати Ryanair авиакомпаниясининг Афинадан Вильнюсга учаётган самолётини бортда бомба бор деган хабар билан шошилинч равишда Минскка қўнишга мажбур қилганди. Самолёт йўловчилари орасида Роман Протасевич ҳам бор эди. Протасевич ва унинг севгилиси — Россия фуқароси Софя Сапега аэропортда қўлга олинган. Беларусда «Nexta» собиқ бош муҳаррири тартибсизликлар уюштирганликда айбланган.

    25 июнга қадар Протасевич ва Сапега қамоқда эди, аммо кейин улар тергов билан келишувга эришиб уй қамоғига ўтказилди. 8 декабрь куни Сапегага ижтимоий адоват ва нифоқ қўзғатиш, ахборот хавфсизлигига қарши жиноят, шахсий маълумотлар билан ишлаш қоидаларини бузиш ва ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига таҳдид қилиш моддалари бўйича якуний айблов қўйилди.

    Аудиоёзув эълон қилинишидан олдин The New York Times манбаларига таяниб, берган хабарига кўра, самолётни Минскка фавқулодда қўндирган диспетчер буни Беларусь махсус хизмати томонидан уюштирилган операция деб айтган.

    Кейинчалик Беларусь Тергов қўмитаси Минскка мажбурий қўндирилган Рйнаир самолётининг учувчиси ва диспетчер ўртасидаги суҳбат аудиоёзувини монтаж деб атаган.

    21.01.2022, 10:26   Изоҳ (0)   24373
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чехиядаги автострадада 40 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди (фото)

    21.01.2022, 08:31

    «Толибон» Кобулдаги Евроиттифоқ миссияси фаолиятини қайта бошлаганини эълон қилди

    21.01.2022, 08:16

    «Путин қўрқадиган одам». Time журнали Навальнийдан интервью олди ва унинг суратини муқовасига жойлади

    20.01.2022, 21:27

    Испания ҳукумати ота-онаси қарамоғидан алоҳида яшашни истаган ёшларга ёрдам пули тўлайди

    20.01.2022, 19:59

    БМТ экспертлари Афғонистонда «Толибон» даврида ишсизлик кескин ошиб бораётганини маълум қилди

    20.01.2022, 18:27

    ЖССТ халқаро саёҳатларга чекловларни олиб ташлашни тавсия қилди

    20.01.2022, 15:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    “Эгасиз аёллар мигрант бўлади” — “Ракурс” подкастининг навбатдаги суҳбатдоши 16 йилдан бери муҳожирликда яшаётган журналист Соҳиба Ҳаёт

    18 август, 21:35

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Трамп билан учрашувдан олдин НАТО ва Европа раҳбарлари билан позицияларни мувофиқлаштирдик” — Зеленский 

    Дунё | 18 август, 23:55

    Google Австралиянинг монополияга қарши қонунларини бузгани учун 30 млн евро жаримага тортилди

    Дунё | 18 август, 23:40

    Хитойда қишлоқ аҳолиси ва сайёҳлар тўрт соатдан ортиқ машина калитини ўғирлаган суғурни қидиришди 

    Дунё | 18 август, 23:25

    Тошкентдаги “Янги Ўзбекистон” боғи атрофида 12 та меҳмонхона қурилди

    Ўзбекистон | 18 август, 23:09

    Хитойдан Ўзбекистонга спиртли ичимликларнинг 2,5 млн дона қалбаки акциз маркасини олиб кираётганлар ушланди

    Ўзбекистон | 18 август, 23:01

    Чехия Европа Иттифоқида тезликни 150 км/соатгача чеклайдиган биринчи давлатга айланиши мумкин

    Дунё | 18 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.