• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Путин қўрқадиган одам». Time журнали Навальнийдан интервью олди ва унинг суратини муқовасига жойлади

    Time журнали 31 январда чиқариладиган янги сонининг муқовасига россиялик мухолифатчи Алексей Навальнийнинг суратини жойлади, деб ёзмоқда Meduza. Навальний ҳозир Россиянинг Владимир вилоятидаги 2-сонли колонияда жазо муддатини ўтамоқда.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Нашрда сиёсатчи ҳақида кенг маълумот берувчи мақоланинг чоп этилиши унинг ҳибсга олинишига бир йил тўлган вақтга тўғри келмоқда. Навальний «Новичок» билан заҳарланишдан кейин Берлинда даволаниб, сўнг Москвага қайтган пайтда аэропортда қўлга олинганди.

    «Путин қўрққан одам» деб номланган мақола муаллифи — Навальнийни 12 йилдан бери танийдиган Time мухбири Саймон Шустер. У Навальнийнинг таниқли блогерликдан бош мухолифатчига айлангунга қадар сиёсатда босиб ўтган бутун йўлини, жумладан, унинг тузилмалари «экстремистик» деб эълон қилиниши ва мамлакатда тақиқланиши, энг яқин ҳамкорлари эса қувғинда эканини ҳикоя қилади.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Шунингдек, нашрда Навальний билан рус тилидаги интервью чоп этилган. Журналистнинг саволларига сиёсатчи 2021 йил октябрдан 2022 йил январь ойи ўрталарига қадар колониядан юборган бир қатор хатлари орқали жавоб берган. Навальний қуйидагиларни гапирган:

    Колониядаги шароитлар ҳақида

    Мен яшаётган муҳитнинг энг аниқ таърифи — қамоқхона ичидаги қамоқхона. Отрядимда 13 киши бор. Улардан том маънода фақат биттасига мен билан гаплашишга рухсат берилган. Қолганлари фақат қисқа мулоқотдан нарига ўтмайди. Кўпинча жим ўтирамиз. Ҳамма жойда видеокамералар бор, ходимлар ҳар қандай ҳолатда ҳам мен билан видеорегистраторсиз гаплашмайди. Мен турган баракнинг деразаларига оқ қоғоз қоқилган, шунинг учун ташқарида нима бўлаётганини кўра олмайман. Баъзан ўзимни пойабзал қутисида яшаётгандек ҳис қиламан.

    АҚШ—Россия музокаралари ҳақида

    Ғарб Путиннинг майда тузоқларига қайта-қайта тушмоқда. У бемаъни талаблар қўймоқда, АҚШ эса бу бемаъниликни эътиборсиз қолдириш ўрнига қандайдир учрашувлар ташкил этиш учун елиб-югурмоқда. Худди мактаб ўқувчиси ўзидан катта синф боласидан қўрққани каби.

    АҚШ қатъий санкциялар билан жавоб қайтармоқчи. Лекин Путинга айнан шу керак. Буни тескари ўгирсак, сиз Украинага ҳужум қилмасангиз, биз санкцияларни қўлламаймиз, дегани. Бундай «икки юриш» оддий ва равшан, аммо Путин қандай қилиб уларни Америкага қайта-қайта қўллаётгани ҳайратланарли: кескинлашиш таҳдиди — савдо — ортга юриш, кескинлашиш таҳдиди — савдо — ортга юриш.

    Россияга қарши санкциялар ҳақида

    АҚШнинг Россиядаги хорижда активлари бўлмаган айрим полковник ва генералларни санкциялар рўйхатига қўшаётганини кўриб, кўзимизни юмишдан чарчадик. Улар Путин истакларининг оддий ижрочилари, холос.

    Путинга таъсир ўтказмоқчи бўлсангиз, унинг шахсий пулига таъсир қилинг. Улар ёнгинангизда. Путиннинг пулларига эгалик қиладиган олигархлари ва дўстларининг исмларини ҳамма билади. Унинг яхталари ва саройларини кимлар молиялаштираётганини, иккинчи ва учинчи оиласини кимлар боқаётганини биламиз. Бу элитанинг айримларини Путин режими охир-оқибат фойдадан кўра уларнинг ҳиссий фаровонлиги учун муаммо эканини тушунишга мажбур қилиш лозим.

    Ўтган йил давомида Россияда қандай ўзгаришлар бўлди?

    2020 йилнинг кузидаги ва ҳозирги Россия — бошқача сиёсий режимга эга турли мамлакатлар. Ўшанда ҳам у тўлиқ авторитар ҳукумат эди, лекин шунга қарамай, номзодларнинг сайловлардан оммавий ва бутунлай четлатилиши, барча мустақил журналистларнинг «хорижий агент» сифатида, минглаб одамларни жуда камчилик тасаввур қила оладиган экстремист сифатида тан олиниши бор эди. Беларусдан узоқ йилларни талаб қилган йўлни Россия бир неча ойда босиб ўтди.

    Россиядаги сиёсий ўзгаришлар сценарийлари ҳақида

    Россияда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Турмуш даражасининг пасайиши туфайли оммавий тартибсизликлардан (даромадлар кетма-кет саккизинчи йил пасаймоқда) сарой тўнтаришигача. Одил умумий сайловларга эришишни бош мақсадим сифатида кўраман. У ерда мен сайловчилар белгилайдиган жойни аллақачон эгаллаб оляпман. Ҳа, эҳтимол, қандайдир кўча воқеалари ва норозилик намойишлари бўлиши мумкин, аммо улардан кейин фақат адолатли сайловлар бўлади.

    Путин Навальнийни қамоққа ташлаб нимага эришди?

    Бу Путиннинг шахсий ҳиссий қарори эканига шубҳа йўқ. «Ожизлигингни кўрсатма» мантиғи билан ҳаракат қилиб, оқилона ҳисоб-китоблардан воз кечди. Хўш, нимага эришилди? Мен муҳрланган ойнали қутида яшаяпман, этик ва бушлат (маҳбусларнинг иш кийими)да юрибман. Оёғимда этик билан Time журналига интервью беряпман, бизнинг «Ақлли сайловларимиз» эса барча йирик шаҳарларда ўз номзодларини ғарқ қилди. Қўшимчасига эмиграция тўлқини. Яна жамиятнинг ғазаби. Қолаверса, ҳозир ягона дўст — Лукашенко. Бундай мамлакат эса инвестицияларни қабул қилмайди. Демак иқтисодий ўсиш бўлмайди. Буларнинг барчасига менинг ҳибсга олинишим сабаб бўлди, демайман, лекин бу воқеалар занжиридаги муҳим туртки бўлгани аниқ.

    Мавзуга доир:

    • Навальний «Путиннинг қасри» ҳақидаги суриштирувни эълон қилди (видео)
    • Россиялик мухолифатчи Навальнийнинг заҳарланиши ҳақидаги суриштирув Американинг «Эмми» мукофотига сазовор бўлди
    • Алексей Навальний Польшанинг «Озодлик рицари» мукофотига лойиқ деб топилди
    • HBO Max ва CNN Алексей Навальний ҳақида ҳужжатли фильм тасвирга олди

    20.01.2022, 21:27   Изоҳ (0)   45299
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Испания ҳукумати ота-онаси қарамоғидан алоҳида яшашни истаган ёшларга ёрдам пули тўлайди

    20.01.2022, 19:59

    БМТ экспертлари Афғонистонда «Толибон» даврида ишсизлик кескин ошиб бораётганини маълум қилди

    20.01.2022, 18:27

    ЖССТ халқаро саёҳатларга чекловларни олиб ташлашни тавсия қилди

    20.01.2022, 15:09

    Бердимуҳамедов янги туғилган қулунга «Замон» лақабини берди ва йилқичиликни ривожлантиришга маблағ ажратишни буюрди

    20.01.2022, 14:54

    Байден АҚШда коронавирус сабаб бошқа локдаунлар бўлмаслигини ваъда қилди

    20.01.2022, 14:08

    Зеленский АҚШ давлат котиби билан учрашувда Украина армиясини модернизация қилишда ёрдам сўради

    20.01.2022, 13:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.