Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шавкат Мирзиёев Uzbekistan GTL заводи очилиши муносабати билан нутқ сўзламоқда. Давлат раҳбари заводда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар тури ва сифатига тўхталиб ўтди.

Фото: Муҳиддин Алимбаев

Фото: Муҳиддин Алимбаев

«Бугун GTL технологиясига бутун дунёда талаб кун сайин ортиб бораётганини қайд қилиб ўтмоқчиман.

Шу боис АҚШ, Канада, Норвегия ва бошқа қатор давлатларнинг етакчи компаниялари ҳам ана шундай лойиҳаларни амалга оширишга киришмоқда. Халқаро энергетика агентлиги ҳисоб-китобларига кўра, GTL маҳсулотларини ишлаб чиқариш 2030 йилга бориб 2 баробар ўсади.

GTL заводи маҳсулотларидан хом ашё сифатида фойдаланган ҳолда, янада юқори қўшилган қийматли янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича ҳам режаларимиз бор.

Жумладан, завод негизида алкил-бензол, бутен ва гексен, синтетик мойлар, малеин ангидрид, эмулсион қўшимчалар, катализаторлар каби маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича қиймати 620 миллион доллар бўлган 6 та лойиҳа амалга оширилади.

Ўз навбатида, бу яримтайёр маҳсулотлар кимё ва маиший кимё, текстил, чарм ва мебель, қурилиш материаллари ва электротехника каби соҳаларда кенг қўлланилади.

Яна бир муҳим жиҳат – заводда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар жаҳондаги энг юқори экологик талаблар, норма ва стандартларга тўлиқ жавоб беради», – дейди Шавкат Мирзиёев

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Хитой Фарғонада биочиқиндилардан энергия олиш бўйича лойиҳани амалга ошириши мумкин
Маҳаллий
Қашқадарёда туман ҳокими рўзадорларни сув ичишга мажбурлагани айтилмоқда 
Маҳаллий
“Ўзгидромет” келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди