Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўзининг Telegram канали орқали маълум қилди.

Қонун лойиҳасининг мақсади қуйидагилардан иборат:

  • ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги муносабатларни қонун даражасида мустаҳкамлаш;
  • халқаро ҳужжатлардаги қоидаларнинг, хусусан, мажбурий меҳнатга, мигрантларнинг соғлиғига зиён етказувчи шароитларда ишлаш учун жалб этишга йўл қўймаслик каби қоидаларни миллий қонунга имплементация қилиш;
  • ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатларини белгилаш;
  • фуқароларнинг мамлакат ташқарисидаги фаолиятини ташкил этиш, уларни уюшган ҳолда ишга жойлаштириш ҳамда чет эллик фуқароларни Ўзбекистонда меҳнат қилиш учун жалб этишнинг ҳуқуқий механизмларини белгилаш.
Шунингдек, қонун лойиҳасида меҳнат мигрантларининг даромадлари икки томонлама солиққа тортилмаслиги белгиланмоқда.

«Мазкур мазмундаги қонунни қабул қилиш бир қатор сиёсий партиялар, шу жумладан, ЎзЛиДеПнинг сайловолди платформасида ҳам белгиланган эди. Эътиборли жиҳати шундаки, қонун лойиҳасида ҳукумат ва ваколатли давлат органларига меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шароитларини яхшилаш борасида чоралар кўриш вазифаси юклатилмоқда», — деб ёзади депутат.

Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини ишга жалб этиш тартиби соддалаштирилиши, ўзбекистонликларнинг 1,7 миллион нафари чет элда, асосан, Россия ва Қозоғистонда меҳнат қилаётгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)